Линклар

Шошилинч хабар
23 август 2019, Тошкент вақти: 12:38

Халқаро янгиликлар

Сурия ва Россия Сурияда кунига 3,2 миллион куб метр газ қазиб чиқариш ҳақидаги шартномани имзолади.

Дамашқда эришилган мазкур шартнома қиймати 220 миллион доллар экани айтилмоқда. Сурия Нефт вазири Суфлан ал-Аллавга асосланиб расмий "SANA” ахборот агентлигининг хабар қилишича, Россиянинг "Story Gas” ширкати шартнома кучга кирганидан 20 ой ўтиб лойиҳани амалга ошириш ишларини тугатиши назарда тутилган.

БМТ Хавфсизлик кенгашига аъзо 15 давлат элчиларидан иборат делегация Косовага боради.

Ташрифдан мақсад Сербиянинг мазкур вилоятига мустақиллик олиб келувчи режани қабул қилиш борасида якуний хулоса чиқаришдан иборат. БМТ дипломатлари 26 апрел куни Белградда Сербия раҳбарлари билан музокара ўтказган эди. Сербия Косовани мустақил давлат, деб эълон қилинишига қарши чиқмоқда.
XS
SM
MD
LG