Чироқчилик Роза Эргашовага кўра¸ унинг уйи бузилгани ҳақида видео Озодликда чиққач туман ҳокими ва муовини уй қуришга ëрдам беришларини айтиб келишган. Яна ундан "Ўзбекистонни дунëда шарманда қиладиган" Озодлик радиосида чиқмасликни сўрашган. Кейинчалик эса ҳоким ваъдаси ваъдалигича қолиб кетган.
Россия пойтахти Москвада якшанба куни бўлиб ўтган митингда иштирокчилар ёздаги норозилик намойишида ҳибс этилиб, қамалганларни озод қилишга чақирдилар.
Ижтимоий тармоқларда Қозоғистонинг Чимкентдаги Академик-инновацион университетда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар маҳаллий аҳолининг тазйиқига учраётгани ҳақида мурожаат пайдо бўлганди. Университет вакили воқеага изоҳ бериб¸ уни талабалар ўртасидаги тушунмовчилик деб айтди.
21 сентябр куни Тошкент шаҳридаги Ботаника боғида Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналар ўртасида маданий анъаналар ва миллий таомлар XVII фестивали бўлиб ўтди. Унда ўттиздан зиёд дипломатик корпус ва халқаро ташкилот вакиллари иштирок этди.
20 йилдан зиёдроқ танаффусдан кейин Ўзбекистоннинг Андижон ва Қирғизистоннинг Ўш шаҳарлари ўртасида жамоат транспорти қатнови йўлга қўйилди. 25 сентябрь куни Андижон-Ўш қатновининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.
Турк рассоми зўравонлик қурбони бўлган аёллар муаммосига эътибор қаратиш учун уй деворига 440 жуфт пойабзал осиб қўйди.
Афғонистоннинг Ҳилманд вилоятида ҳарбийларнинг толибларга қарши амалиёти чоғида тўйга келган 35 нафар тинч аҳоли вакили ўлди. Айтилишича, ҳарбийлар тўй маросими ўтаётган жой яқинидаги жангарилар қароргоҳини нишонга олганлар.
Хоразмлик шоир ва журналист Маҳмуд Ражаб Туркиядан шоир Муҳаммад Солиҳ китобларини Ўзбекистонга олиб келгани учун 6 ойдан бери терговга қатнамоқда. Унга нисбатан ЖКнинг 246-моддаси (Контрабанда) бўйича жиноий иш қўзғатилган.
Яманда исёнчи ҳусийлар пойтахт Сананинг эгалланиши ва президент Ходий ҳокимиятдан қулатилганининг беш йиллигини нишонладилар. Маълумотларга кўра, 21 сентябрь куни пойтахт кўчаларига юз минглаб одам чиққан.
Давомини ўқинг