13 ноябрда Москва шифохоналаридан бирида шу йилнинг августидан буён комада ётган 22 яшар самарқандлик талаба Ўлмасхон Баҳронов вафот этди. Жума, 15 ноябрга ўтар кечаси Ўлмасхоннинг жасади Ўзбекистон консуллиги ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги кўмагида Самарқандга юборилди.
Фарғона вилояти Тошлоқ тумани Хонариқ қишлоғида яшовчи турғуннинг ëзишича¸ қишлоқдаги боғлардаги мевали дарахтлар кесиб ташланмоқда ва боғ ўрнига пахтазор қилишмоқчи.
Водиллик йигитлар калтакланди, аммо ДХХ жим; "Ўзбеккино" ва "Союзмультфильм" бирга Хўжа Насриддин ҳақида кўп серияли мультфильм олмоқчи; Ўзбек кийим-кечаклари тожик бозорларини эгалламоқда.
14 ноябрь куни Ўзбекистон президенти администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (АОКА) ходимлари машина уриб кетиши оқибатида ҳалок бўлган хоразмлик журналист Давлат Назар (Давлатназар Рўзметов) оиласига моддий ёрдам берди.
Украина ҳарбий-денгиз кучлари 13 ноябрь куни АҚШдан олинган икки қўриқчи кемани намойиш қилди. Кемаларни топшириш маросими Одесса бандаргоҳида бўлиб ўтди.
Қашқадарë вилояти Миришкор туманида яшовчи турғуннинг ëзишича¸ туман марказидаги истироҳат боғининг аҳволи ўта ачинарли. Боққа киришдаги дарвозада боғни таъмирлаш лойиҳаси осилганига бир йил бўлганига қарамасдан ҳалигача ҳеч нарса ўзгармаган.
12 ноябрь куни Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги машина уриб кетиши оқибатида ҳалок бўлган хоразмлик журналист Давлат Назар (Давлатназар Рўзметов) ўлими бўйича ва руҳий касалхонага ташланган блогер Шабнам (Нафосат) Оллошукурова вазиятига доир матбуот анжумани ўтказди.
Қорақалпоғистон республикаси Беруний тумани турғунларининг ëзишича¸ улар яшайдиган тор кўчадаги деворни бузиш бўйича суд қарори чиққан. Аммо МИБ ходимлари фақат деворни бузиш билан чекланмасдан кўчадаги мевали ва манзарали дарахтларни ҳам қўпориб ташлаган.
Эво Моралес Боливияни тарк этиб, Мексикага учиб кетди. Собиқ президент мухолифат босими остида истеъфога чиққанди, бироқ мамлакат кўчаларида тартибсизлик тинмади.
Петербург суди рус тарихчиси Олег Соколовни 2020 йил 8 январигача ҳибсда тутиш ҳақида қарор чиқарди. У яқин алоқада бўлгани тахмин қилинган қизни шафқатсизларча ўлдирганликда гумонланмоқда. Наполеон даври бўйича мутахассис бўлган Соколов тарихий реконструкцияларда император ролини ўзи ўйнаб келган.
Берлин девори қулаганининг 30 йиллиги муносабати билан Германия канцлери Ангела Меркель девордан ошиб ўтишга уринган чоғда ҳалок бўлганлар ёдгорлигини зиёрат қилди. Деворни қулатиш учун илк зарба 1989 йилнинг 9 ноябрида урилганди.
Давомини ўқинг