Берлин девори қулаганининг 30 йиллиги муносабати билан Германия канцлери Ангела Меркель девордан ошиб ўтишга уринган чоғда ҳалок бўлганлар ёдгорлигини зиёрат қилди. Деворни қулатиш учун илк зарба 1989 йилнинг 9 ноябрида урилганди.
Қашқадарёнинг Косон тумани Тиббиёт бирлашмаси туғруқ комплексида таъмирлаш ишлари ўтказилгани сабаб кўзи ёриган аёллар октябрь ойи бошида уч ҳафта давомида полда ётишга мажбур бўлди.
Франция президенти Эммануэл Макрон 8 ноябрь куни Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан мулоқот ўтказди. Айни куни Парижда президент Раҳмон тансоқчилари ва мухолифат фаоллари ўртасида муштлашув бўлди.
Тошкентдаги ZERO LINE галереясида ўзбек рассоми Диляра Қаипованинг "Жанубнинг Шимолга ёғдуси" кўргазмасига қўйилган чопонларда бугун "мустақил" дея улуғланаëтган мамлакат яқин ўтмишда Россия мустамлакаси бўлгани акс этган.
Ҳукумат босими остида қолган журналист автоҳалокатда ўлди. Мирзиёев чегарадаги аввалги чекловларни қайтармоқчи. Совет мустамлакасини қоралаган рассом кўргазмасидаги чопонлар. Ozodlive дастурининг бугунги сонида ана шу мавзулардаги экскюзив лавҳалар билан танишасиз.
Танқидий мақолалари ва мухолиф қарашлари билан танилган, кейинги икки йил давомида бир неча бор ҳибсга олинган журналист Давлат Назар 6 ноябрь куни ярим тунда машина уриб кетиши оқибатида ҳалок бўлди. Давлат Назарнинг жанозаси у истиқомат қилган Қўшкўпир туманида 7 ноябрь куни соат 15.00 да ўқилди.
Самарқанд вилояти Ургут туманида яшовчи Фозилова Дилоронинг ëзишича¸ туман ҳокими қарори билан унинг номига ўтказилган уй бузиб ташланган¸ ернинг экин майдони эса фермерга бериб юборилган. Унга кўра¸ Уй бузилиши ҳақида огоҳлантириш берилмаган¸ компенсация пули ҳам тўланмаган.
Ўзбекистонлик 39 яшар муҳожир Умид Исабоев 10 йилдан бери Москва шаҳрида машиналарни бўяш билан шуғулланади. У интернетда Украина президенти Володимир Зеленский қиёфадоши сифатида танилган. Озодлик турмуш ўртоғи ва икки фарзанди билан истиқомат қилувчи Умиджон билан учрашди.
Тожикистон расмийларининг эълон қилишича, Ўзбекистон сарҳадларига яқин “Султонобод” чегара заставасига ҳужум “Ислом давлати” (ИД) гуруҳи қуроллилари томонида амалга оширилган. Қуролли ҳужумда бир чегарачи, бир полиция ходими ва 15 нафар ҳужумчи ўлдирилган.
Хоразм вилояти Шовот туманидаги бозорда савдо билан шуғулланувчи бир гуруҳ тадбиркорларнинг ëзишича¸ бозорга тегишли ер Мурод исмли тадбиркор томонидан ўзлаштирилган ва у ердаги магазинлар бузиб ташланиб¸ ҳеч қандай компенсация берилмаган.
Ўзбекистонлик ҳуқуқбон "Адолатсизлик ҳикояси" мукофотига лойиқ деб топилди. Бу мукофот ҳуқуқбонга маркази Прагада бўлган People In Need ташкилоти томонидан берилди. 31 октябрда бўлиб ўтган мукофотлаш маросимини Озодлик мухбири Сирожиддин Ислом кузатди
31 октябрь куни Самарқанд шаҳар маъмурий судининг очиқ суд мажлисида шаҳарнинг Ҳазора маҳалласида етим бола У .Ҳ.ни калтаклаган Ҳ.И. ва И.З.га нисбатан маъмурий иш кўриб чиқилди. Суд мажлисида ҳуқуқбузар Ҳ.И. ўз айбини тан олиб, содир қилган қилмишидан пушаймонлигини, қонуний енгиллик беришларини сў
Давомини ўқинг