АҚШ президенти Дональд Трамп иммиграция тўғрисидаги фармон ижросини қайта тиклашдан бош тортган судья қарорини танқид қилди. “Судья мамлакатимизни мана шундай таҳдид остида қолдираётганига ишона олмайман. Агар бир нарса бўлгудай бўлса, уни ва суд тизимини айбланг. Одамлар дарё бўлиб оқиб келаяпти. Ёмон!” деган ёзув қолдирди Трамп Твиттерда.
Париждаги машҳур Лувр музейида қўриқчилик қилаётган француз аскарига 3 феврал куни пичоқ билан ҳамла қилган шахс Миср ватандошидир. Бу ҳақда Париж прокурори Франсуа Молен журналистларга маълум қилди. Лекин, унинг исми очиқланмаётир.
“Москва вилоятининг Подолск шаҳрида кўчада қолган тошкентлик Алишернинг яқинларини қидираяпмиз.” Озодликка бу илтимос билан мурожаат қилган самарқандлик Жўрабек ичкиликка берилиб, “бомж” бўлиб кетган Алишернинг аҳволи кундан-кунга оғирлашиб бораётганини маълум қилди.
Беш кун аввал Украина шарқидаги Авдеевка шаҳрига яна уруш кунлари қайтди. Шаҳар аҳлининг айтишича, 1 февраль куни маҳаллий вақт билан соат эрталабки 7:30 да шаҳарда ракета ҳужумлари бошланган.
Россия пойтахти полицияси Янги Москва туманида 1 феврал куни содир бўлган даҳшатли автоҳалокатда 9 кишининг ўлими юзасидан жиноят иши очди. Нобуд бўлган ва жароҳатланган йўловчилар Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон ватандошларидир. Улар орасида бир россиялик ҳам бор. Полиция аварияда уч ўзбекистонлик меҳнат муҳожири нобуд бўлгани, яна иккиси реанимацияга тушганини тасдиқлади.
Кейинги кунларда Қирғизистондаги баъзи ахборот воситаларида "Кўк кит" аталмиш ўйин билан боғлиқ ваҳималар урчимоқда. Айрим нашрлар ўз жонига қасд қилган баъзи ўсмирларнинг ўлимини шу ўйин билан боғлашга ҳаракат қилди. Бироқ Қирғизистон ички ишлар вазирлигига кўра, ўсмирлар орасидаги ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари билан ижтимоий тармоқдаги ўйинлар орасида боғлиқлик борлиги исботланмаган.
Ўзбекистонлик ҳаво гимнастлари, Sky Angels гуруҳи иштирокчилари Кристианна Воробьёва ва Рустэм Османовлар Монакода бўлиб ўтган энг нуфузли халқаро цирк фестивалида олий соврин – “Олтин масхарабоз”ни қўлга киритди. Циркчилар “Оскари”ни олган Кристианна ва Рустэм Озодлик билан суҳбатда яқин орада бу номер Ўзбекистонда ҳам намойиш этилиши мумкинлигини маълум қилди.
Қирғизистон парламенти депутати, мухолифатдаги “Ата Мекен” партияси раиси Ўмурбек Текебаев 31 январь куни ўтказилган матбуот анжуманида президент Атамбаевдан ўз бойлигини қандай йўллар билан топганнии исботлаб беришни талаб қилди.
Санкт-Петербургнинг “Пулково” паркида 29 январ куни топилган 10 ойлик гўдакнинг онаси 22 яшар Ўзбекистон ватандоши экани аниқланди. Полиция маст ҳолатда бўлиб фарзандини совуқда қолдириб кетган бу аёлга нисбатан жиноий иш очилгани, бола тергов якунига қадар шифохонада қолишини билдирмоқда.
Президент Трамп 7 мусулмон давлатидан келган қочқинлар ва ватандошларни АҚШга киритмаслик тўғрисидаги қарорни судларда ҳимоя қилишдан бош тортгани учун адлия вазири ва бош прокурор Салли Йетсни ишдан бўшатди.
Ўш воқеларида айбланиб умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган ҳуқуқ фаоли Азимжон Асқаров 24 январь куни эълон қилган муддатсиз очлик акциясини орадан 6 кун ўтиб, яъни 30 январда қирғизистонлик фаоллар илтимоси билан тўхтатди.
Санкт-Петербургнинг Пушкинский туман полиция бўлимида 28 январга ўтар кечаси 39 яшар ўзбек муҳожири ўлдирилиши юзасидан жиной иш очилди. Жиноятда бошқа одамни ўлдирганликда айбланиб, полицияга келтирилган рецидивист жиноятчи айбланмоқда.
Давомини ўқинг