18 декабрда Халқаро муҳожирлар куни нишонланмоқда. Миграция бўйича Халқаро ташкилот (IOM) 2015 йилда муҳожиратда нобуд бўлган одамлар хотирасига бағишлаб “Шам ёқ” глобал кампаниясини бошлаб, #IamaMigrant (Мен мигрант) хештеги битилган билагузукларни тарқатиб, ўлган ҳар бир мигрантни эслашга чақирмоқда.
17 декабрь куни Россия президенти Владимир Путин 11-марта Москвада уюштирилган матбуот анжуманида журналистлар саволларига жавоб берди. Кутилганидек, йиғилганларни асосан Сурия, Туркия, Украина ва Россиядаги иқтисодий инқироз ва коррупция масалалари қизиқтирди.
Сарлавҳага чиқарилган савол бир қарашда ўта кулгили кўринади: тўғри-да, ҳар ким ҳар хил юради. Кимдир бир қўлини, кимдир иккала қўлини қимирлатиб. Лекин олимлар учун бу кулигили савол эмас. Балки...
Ўтган йилнинг 18 сентябрида 6 яшар қизни зўрлашда айбланиб полиция бўлимига олиб келинган 39 ёшли тожикистонлик Фарруҳ Ўрозовнинг жасади эртаси куни эрталаб танасида 75 та калтак изи ва 13 қовурғаси синган ҳолатда полиция кабинетларидан бирида топилган.
Чоршанба куни Украина Вазирлар маҳкамаси Қрим ярим ороли билан савдо қилишни бутунлай тақиқлаш ҳақида қарор чиқарди. Бундай тақиқ ҳам темир йўллар ва ҳам нақлиёт ҳаракатланишига таалуқлидир. Аввалроқ Россия янги йилдан бошлаб Украинадан импорт тақиқланишини эълон қилганди.
Нобель Тинчлик мукофотини олган покистонлик ҳуқуқ фаоли Малала Юсуфзай бир нечта террорчининг қилмишига барча мусулмонларни масъул кўриш терроризмнинг кучайишига олиб келиши, уларни янада кўпроқ ҳужумларга рағбатлантириши ҳақида огоҳлантирди.
Келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган россиялик миллиардер Алишер Усмонов ва у бошқараётган “Санъат, фан ва спорт” хайрия жамғармаси “Йил ҳомийси” унвонига сазовор бўлди. Петербургда бўлиб ўтаётган IV Халқаро маданий форумнинг махсус комиссияси Алишер Усмоновнинг Россия маданиятига қўшган ҳиссаси учун тақдирлаганини маълум қилди. Алишер Усмонов Россия олигархлари хайр-эҳсон қилаётган маблағларининг учдан бир қисмини бир ўзи сарфлаши айтилмоқда.
Миср расмийлари Синай яриморолида қулаган Россияга тегишли самолёт ҳалокати бўйича дастлабки суриштирув тугагани ва фожиага бомба портлаши сабаб бўлмаган, деган хулосага келинганини маълум қилди. Яриморолда октябрь ойида қулаган самолёт бортидаги 224 одамнинг ҳаммаси нобуд бўлган. Ҳалокат ортидан Россия Миср билан авиақатновни тўхтатган.
Россия Бош прокурори Юрий Чайка Кремль танқидчисига айланган ғарблик йирик сармоядор ва “АҚШ хуфия хизматлари”ни рус мухолфати томонидан тайёрланган ҳужжатли фильм ортда турганликда айблади. Уилиам Браудер эса Навальний бошчилигидаги Коррупцияга қарши кураш Фонди тадқиқотларидан таъсирлангани, бироқ унда иштирок этмаганини айтди.
Душанба куни Москвада Россия президенти девони олдида “Платон” тўлов тизимига қарши курашаётган ҳайдовчилар норозилик акцияси бўлиб ўтди. Унда катта юк машиналарини бошқарувчи бу ишчилар Компартия депутатлари билан учрашди. Ҳайдовчилар Россия бош вазири Дмитрий Медведевнинг сўзларидан норози эканини маълум қилди.
Россияга киритилмаётган ўзбекистонлик оиласи бир ойдан буён Монголиянинг Баян-Улгий шаҳрида қолмоқда. Оила бошлиғи Федерал миграция идораси бу тушунмовчилик рус чегарачилари хатоси асосида юзага келганини тан олаётганига қарамасдан, уни тузатишга шошилмаётир, дейди.
Йил давомида Россия бомбардимончилари, ҳарбий кемалари ва сув ости кемалари иғвогарлик билан НАТОга аъзо мамлакатларнинг сув ва ҳаво ҳудудларига бир неча марта кирди. Йил охирида эса Туркия ҳаво кучлари Су-24 ҳарбий учоғини уриб туширганидан кейин Россия ниҳоят лойиқ жавоб олди.
Давомини ўқинг