“Автомобилдан сақланинг”, “Қароқчи чоллар”, “Ишдаги ишқ”¸ “Тақдир ҳазили ёки қушдай енгил бўлинг” ва “Икки киши учун вокзал” каби кинолари ўзбек томошабинлари тарафидан севиб кўрилган киночи Эльдар Рязанов 29 ноябрь куни 89 ёшида Москвада оламдан ўтди.
Ўшда собиқ Совет даврида элликдан ортиқ соатсозлар бўлган,бугунги кунга келиб эса бармоқ билан саноқлигина соат таъмирловчилар қолган. Улардан бири ўшлик Мамиржон ака Сидиқов. Халқ орасида Брюс Ли лақаби билан танилган Мамиржон ака Ўш воқеаларида дўкони талон-тарож қилинмай қолган ягона уста бўлиб ҳисобланади. Унга таъмир учун олиб келинаётган соатлар орасида замонавий соатлардан тортиб, 1900 йилда ишлаб чиқарилган Швецария соатлари ҳам бор..
Озарбайжон пойтахти Боку яқинидаги Нардаран қишлоғида 26 ноябрь куни ички ишлар ходимлари ва бир гуруҳ диндорлар ўртасида отишма бўлиб ўтди. Озарбайжон Ички ишлар вазирлиги тарқатган маълумотга кўра, отишма чоғида 6 киши, шу жумладан, икки полициячи ҳалок бўлган.
Ўзбекистонда бизнес қилиш учун бу мамлакат президентининг қизи Гулнороа Каримовага пора берганликда гумонланаётган TeliaSonera ва VimpelCom ширкатлари АҚШ ҳукуматига жами 2,5 миллиард доллар жарима тўлаши мумкин. Бу иш доирасида аллақачон Гулнорага тегишли деб кўрилган 1 миллиард доллар музлатилган.
Бу гап ўзбек ижодкорларининг Ўш шаҳридаги ўзбек мактаби ўқувчилари билан бошланган илк учрашувида айтилди. Ўшлик ижодкорлар ўзбек болалари орасида китоб ўқишга, ўзбек адабиётига қизиқиш уйғотиш мақсадида ижодий учрашувлар ўтказа бошлади.
Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 24 ноябрь куни Туркия-Сурия чегарасида Россия ҳарбий учоғининг уриб туширилганини “аввалдан режалаштирилган провокация”, дея атади. Туркия расмийлари рус учоғи мамлакат ҳаво ҳудудлари дахлсизлигини ҳимоя қилиш мақсадида уриб туширлганини айтмоқда.
Қирғизистонда сўнгги ойларда доллар нархининг кескин кўтарилиб бораётгани АҚШ валютасининг қиймати бир тушиб, бир кўтарилиб туришига кўникиб қолган қирғизистонликлар орасида ташвиш уйғотмоқда. Кейинги кунларда мамлакатда доллар нархининг пасайиши кузатилгани йўқ. Валюта алмаштириш жойлари ва айрим банкларда долар сотиб олиш ҳам муаммога айланиб қолди.
Россия қирувчи учоғи Туркия чегарасини бузгани учун турк ҳарбийлари томонидан уриб туширилганидан сўнг президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон ўз мамлакатининг ҳеч қайси ўлкага нисбатан душманлиги йўқлиги, айни пайтда Туркия ўз чегараларини ҳимоя қилиш ҳаққини ҳам ҳар бир кимса ҳурмат қилиши лозимлигини билдирди.
Ўш вилоят судида 24 ноябрь куни қорасувлик таниқли ўзбек имоми Рашодхон Камоловга нисбатан апелляция жараёни ниҳоясига етди. Вилоят суди Қорасув туман судининг 7 октябрдаги ҳукмига қисман ўзгартиш киритиш билан Камоловга 10 йиллик қамоқ жазоси тайинлаш тўғрисида ҳукм чиқарди.
23 ноябрь куни бўлиб ўтган учрашув давомида президент Владимир Путин Эрон Олий раҳбари Али Хоманаийга муқаддам Қуръон китобининг ноёб нусхасини совға қилди. Али Хоманаийга совға қилинган китоб Қуръоннинг 1500 йил олдин ёзилган илк қўлёзмаси асл нусхаси бўлмаса-да, жуда ноёб нусхадир.
Маҳаллий полициянинг Озодликка айтишича, 18 ноябрь куни Дубайда ҳибсга олинган 35 ёшли аёл иши прокуратурага оширилган. Прокуратура вакилларига кўра, ўзбекистонлик аёл айби судда исботланадиган бўлса, у жаримага тортилиши ёхуд бир неча ойгача қамоққа маҳкум этилиши мумкин. БААда бу каби ҳаракат беадаблик жиноятлари сирасига киради ва хорижликлар орасида тез-тез учраб туради.
Давомини ўқинг