Яқин Шарққа сафар қилаётган БМТ бош котиби Кофи Аннан Исроил бош вазири Эҳуд Олмертни Ливанга сув ва ҳаво қатнови учун жорий қилган чекловини бекор қилишга кўндира олмади.
БМТ бош котиби Кофи Аннаннинг Брюссел шаҳрида Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари билан учрашувида Ливан жанубига киритилажак тинчликпарвар қўшин таркибини тузиш масаласи муҳокама этилди.
Европа давлатлари Ливан жанубига жойлаштириладиган 15 минг аскардан иборат БМТ халқаро тинчликпарвар кучларининг ярмини Ливанга жўнатишга келишдилар. Европа Иттифоқи Ташқи ишлар вазирлари Брюссел шаҳридаги йиғилишда БМТ Бош котиби Кофи Аннан ҳам қатнашди. У вазирлар қабул қилган қарорни олқишлади.
Япония Бош вазири Жуничиро Коизуми 28 – 31 август кунлари Марказий Осиёга сафар қилади. Бу Япония ҳукумати бошлиғининг энергия манбаларига бой бўлган Марказий Осиёга биринчи ташрифидир. Кузатувчилар фикрича, Япония раҳбари нафақат энергия масалаларини муҳокама қилиш, балки Россия ва Хитойнинг минтақага таъсирини камайтиришни ҳам мақсад қилган бўлиши мумкин.
БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий беш аъзоси ва Германия Теҳрон уранни бойитиш дастурини тўхтатилиши эвазига Эрон билан ўзаро манфаатли иқтисодий ҳамкорлик қилиш ҳақида Эронга таклиф берган. 22 август куни Эрон ана шу таклифга жавоб берди. Бош музокарачи Али Ларижоний Теҳрон расмийлари таклифлар юзасидан “жиддий сўзлашувлар” бошлашга тайёрлигини айтди. АҚШ расмийлари Теҳроннинг жавоби БМТ талабига “тўлиқ жавоб бермаслигини” билдирди.
Эроннинг Атом энергияси ташкилоти раҳбари Маҳмуд Жаннатиан раҳбарлигидаги нуфузли делегация Россиядаги атом электр станциялари фаолияти билан танишяпти.
БМТ резолюциясига мувофиқ Ливан жанубига жойлаштириши керак бўлган халқаро тинчликпарвар кучлар сафига қўшин жўнатишни истаётган давлат сони кўпайиб бормоқда.
Исроил армияси ва “Хизбуллоҳ” партизанлари ўртасидаги урушни қарийб бир ой давом этди. Ушбу ҳарбий ҳаракатларни тўхтатган БМТ резолюциясига мувофиқ 17 август куни Ливан армияси аскарларини мамлакат жанубига жойлаштириш ҳаракати бошланди. Чоршанба куни Ливан кабинети Исроил билан чегарадош минтақага 15 минг қўшин жойлаштириш ҳақида қарор қабул қилган эди. Айни пайтда, Исроил уруш пайтида босиб олинган Ливан ҳудудидаги Исроил қўшинларининг учдан икки қисми олиб чиқилиб, минтақа назорати БМТ тинчликпарвар кучларига топширилганини билдирди.
БМТ икки ҳафта ичида Ливан жанубига 3,5 минг аскардан иборат халқаро тинчликпарвар кучлар жойлаштирилиши мумкинлигини билдирди. Исроил армияси ва “Ҳизбаллоҳ” эса ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги келишувга риоя қилмоқда.
Яқиндагина Украина бош вазири лавозимини қайта эгаллаган Виктор Янукович бу вазифада Россияга илк сафарида ўз мамлакатига табиий газ етказиб бериш масаласида музокаралар ўтказади.
БМТ икки ҳафта ичида Ливан жанубига уч ярим минг аскардан иборат халқаро тинчликпарвар кучлар жойлаштирилиши мумкинлигини билдирди. Исроил армияси ва “Хизбуллоҳ” партизанлари ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги келишувга риоя қилмоқда. Айни пайтда, Ливанда қайта тиклаш ишлари бошланди. Халқаро ҳамжамият ва мусулмон давлатлар Ливанни қайта тиклашда ёрдам беришни ваъда қилмоқда. Уруш энг кўп вайрон қилган Байрут шаҳри туманлари ва Ливан жанубидаги қайта тиклаш ишларида “Хизбуллоҳ” ташаббусни ўз қўлига олишга уринмоқда.
БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюцияси асосида Ливан жанубида назоратни ўз қўлига олиши кўзда тутилган халқаро тинчликпарвар кучларни жойлаштириш муаммо бўлиб қолмоқда.
Давомини ўқинг