Ўзбек шеъриятида Навоийдан кейин энг кўп мутолаа қилинган шоир, деб билинган 75 яшар Абдулла Орипов Озодликка берган эксклюзив интервьюсида ўзбек миллатининг бугунги ҳолидан ўкинишини таъкидлади. "Ўсишдан тўхтаган, маънавияти қашшоқлашган" бугунги авлод орасида ўз вақтида унга хушомад қилган, бугун эса унутган “шогирд”ларидан ëзғирди.
BahsOnline эшиттиришининг бу сонида яхши ҳаёт, яхши маош, яхши нафақа учун демократия ва сўз эркинлигидан воз кечасизми, деган мавзуда мунозара бўлди.
Малайзияда полиция рейдида ўзбекистонлик тўққиз фохиша қўлга олинди. Пойтахт Куала Лумпур полициясининг Озодликка билдиришича ўзбек фоҳишалари ўз хизматларини 80 доллардан 250 долларгача нархда таклиф қилишган. Уларга жарима қўлланиши билан бирга, бир йилга қадар қамоқ жазоси ҳам қўлланиши мумкин.
Жиззахнинг Тошлоқ маҳалласида уйи бузилган 10 та оила ваъда қилинган пулни давлатдан тўлиқ ололмаётгани ҳақида Озодликка шикоят бўлди. Жиззахлик ҳуқуқ фаоли Ўктам Пардаевнинг айтишича, Жиззах шаҳар судининг 4 миллиондан 23 миллион сўмгача қарзни оилаларга ундириб бериш ҳақидаги қарори бажарилмаётир.
Туркия хавфсизлик идораси хабарига кўра, охирги уч кун ичида "Исломий Давлат" гуруҳига қўшилиш мақсадида Сурияга ўтмоқчи бўлган 45 хорижий фуқаро қўлга олинди. Улар орасида Ўзбекистон фуқаролари ҳам борлиги хабар қилинади.
Қорақалпоғистоннинг Беруний туманида намунавий уй қуришда иштирок этган маҳаллий усталар иш ҳақини ололмаётганидан Озодликка шикоят қилди. Усталарнинг айтишича, қурилиш фирмаси бошлиғи икки ойдан буён уларни алдаб келмоқда. Туман ҳокимлиги муаммони инкор қилмади, аммо қўшимча маълумот ҳам бермади.
“Ярим-яланғоч” кийиниб, саҳнага чиққани учун жиддий танқидга учраган 29 яшар ўзбек хонандаси Лоланинг лицензияси "шартлар бузилгани" учун муддатидан аввал тўхтатилди. Озодлик манбаси бу жазо Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Элмира Боситхонованинг танқидидан сўнг берилганини айтмоқда.
Озодликка Қўқон шаҳридан мактуб йўллаган муштарий маҳалла раиси нафақа ва ëрдам учун ажратилган пулларни ўзлаштираëтганини иддао қилди. Унинг даъвосича, маҳалла идораси биносини ҳам раис ўзлаштириб олган.
Рамазон ойи бошида Ироқда “Исломий давлат” гуруҳи Таровеҳ намозидаги тасбеҳларни бидъат, деб тақиқлагани ортидан ижтимоий тармоқларда бу намоз ичидаги қайси амал суннату, қайси бири бидъат, деган савол устида баҳс кузатилди. “Ислом ва мусулмонлар” эшиттиришининг бир сонида Таровеҳ ҳақида йиғилиб қолган саволларни жамладик.
Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати 50 даражадан ошиб кетгани ҳақида хабарлар келмоқда. Синоптиклар иссиқ оби-ҳаво августгача сақланиб қолишидан огоҳлантираяпти. Иссиқдан қандай сақланаяпсиз? Жазирамадан талафотлар йўқми? Бу ҳақда Озодликка хабар йўлланг! WhatsApp: +420777849755
Нима учун талаба йигит Ўзбекистон президентининг уй қамоғида экани ишониладиган тўнғич қизи ҳимоясига чиқди? Ўзбек қамоқхоналарида маҳкумларга белгиланган янги рационга амалда риоя қилинадими? OzodNazar рукнида Канададан мустақил журналист Улуғбек Ашур мазкур саволларга жавоб берди
Бундан буён ўзбек маҳкумлари кунига бир яримта тухум истеъмол қилишлари лозим. Маҳкум ва маҳбусларниг кундалик овқат рациони борасида Ўзбекистон Вазирлар маҳкамаси 7 июль куни қабул қилган қарорда ана шундай дейилган. Ўзбекистонда шу пайтгача ва ҳатто Совет даврида қабул қилинган қарорларда маҳбуслар таомномасида тухум бўлмаган.
Давомини ўқинг