Ҳокимлик расмийлари “аҳоли хавфсизлигини таъминлаш ва турли жиноий унсурлар ҳаракатига чек қўйиш” мақсадида бу ишга қўл ураётганликларини айтишмоқда. Мулозимларидан бирининг Озодликка айтишича, камера ўрнатиш учун сарфланган пул аҳолидан йиғиб олинади.
Автосалонларда навбатда туриб, кредитга машина олганлар ёки навбат кутаётганлар қаттиқ зарар кўрганликларидан нолимоқда. GM-Uzbekistan корхонаси раҳбарияти 12 декабрдан автосалонларда машина савдоси қисқа муддатга тўхтатилгани ва 15 декабрдан бошлаб янги нархларда сотув бошланишини маълум қилганди.
Ўзбекистон Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасида эркин савдо ҳудуди ташкил этиш масаласини ишлаб чиқиш ҳақидаги таклифни кўриб чиқишга тайёр эмас. Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Рустам Азимов 15 декабрь куни Хитойнинг Жэнжоу шаҳрида ўтган ШҲТга аъзо мамлакатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлисида билдирди.
Озодликка мурожаат қилган бахмаллик Анвар Боймиров¸ “Ласетти” оламан деб самарқандлик фирибгар гуруҳ қўлига тушиб¸ қарийб 10 минг долларидан ажрагани¸ бу воқеа юзасидан Самарқанд Ички ишлар бошқармаси терговчилари номига жиноий иш очиб¸ жиноятчиларни жазолашни пайсалга солаëтганидан шикоят қилди.
Наманган вилояти Поп тумани марказий шифохонасининг барча ҳодимлари бир кунлик маошини “Навбаҳор” футбол клуби ҳисобига ўтказишга мажбур бўлишди. Шу кунларда Наманган вилоят ҳокимининг махсус қарори билан вилоятдаги бюджет ва нобюджет ташкилотларининг барчаси “Навбаҳор” клуби учун хайрия қилишга мажбурланмоқда.
BahsOnlineнинг бу галги сонида Ўзбекистонда эълон қилиб бориладиган амнистияларнинг нега ҳамма маҳкумларга ҳам қўлланилмаслиги мунозара қилинди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг делегацияси жорий ҳафтада сиёсий консультациялар ўтказиш учун Тожикистонга боради. Бу ҳақда вазирлик хабарида айтилади. Ўтган йили президент Каримовнинг ШҲТ саммити доирасида Душанбега қилган сафаридан сўнг икки қўшни давлатлар ҳамкорлигида бир оз ижобий ўзгариш сезилган эди.
Ўзбекистонга юборилаётган почта жўнатмаларига қўшиб, курьерлик жўнатмалари ҳам божхоначилар томонидан очилиши мумкин. Бу ҳақда қабул қилинган қарор матнида шахсий корреспонденция мустасно дейилган. Аммо, бу янгилик ортидан суриштирув жараёнида амалда Ўзбекистон ҳудудига кириб бораётган ҳар бир корреспонденция шу кунгача ҳам божхона текшируви вақтида очилаётгани ва ўқилаётгани маълум бўлди. Божхоначилар буни хавфсизликни сақлаш сабаби билан изоҳлади.
Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг хавфсизлик масалалари бўйича директори Фурқат Каримқуловни Миллий хавфсизлик хизмати ҳибсга олди. Фурқат Каримқулов, Озодлик манбаларига кўра, олтин ўғирлаганликда гумонланмоқда. Ўзбекистондаги баъзи Интернет сайтлари комбинат бош директори Александр Фармоновнинг ҳам ишдан бўшатилганини ёзмоқда. Бироқ комбинат мулозимлари буни инкор қилмоқда.
Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ҳукуматлари ташкилот доирасида эркин савдо ҳудудини яратиш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Хитойнинг Жэнжоу шаҳрида бўлиб ўтган ШҲТ давлатлари ҳукуматлари раҳбарлари кенгаши йиғилишида маълум қилинди. 14-15 декабрь кунлари бўлиб ўтган айни йиғинда Ўзбекистондан бош вазир биринчи ўринбосари Рустам Азимов бошчилигидаги делегация қатнашди.
Ўзбекистон ҳукумати куни кеча қабул қилган қарорда айтилишича, “ёш ва иқтидорли ижрочиларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш, ёшларни ватанпарварлик ва миллий мустақиллик ғоялари руҳида тарбиялашга ҳисса қўшадиган мусиқа асарлари яратишни рағбатлантириш, соғлом ижодий муҳитни шакллантириш борасидаги фаолияти қониқарсизлигича қолмоқда”.
Швеция шимолидаги Остершунд (Östersund) cуди ўзбекистонлик таниқли имом Обид қори Назаров жонига қасд қилишда айбланган Юрий Жуковскийга 18 йиллик қамоқ жазоси тайинланлади. Бу ҳақда Озодликка Обидхон қорининг яқинлари маълум қилди. 37 яшар Жуковский шу йилнинг 25 августда Россиядан Швецияга экстрадиция қилинган эди. Обидхон қорининг ўғли Довудхон Озодлик билан суҳбатда суд қароридан тўқсон фоиз қониқиш ҳосил қилганини айтди.
Давомини ўқинг