Олтинкўл туманидаги Миришкор ғаллакор фермер хўжалиги раҳбарининг айтишича¸ пишиб етилган буғдойни ўришга келган комбaйн туман ҳокими муовини буйруғи билан буғдойни ўрмасдан бошқа жойга олиб кетилган. Раҳбарга кўра¸ худди шундай ҳолат ўтган йили ҳам бўлган.
Президент Мирзиёев амалдорларга "пастга тушиб, халқ орасида уларнинг дарди билан яшашни" буюрган. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов оддий аҳоли яшайдиган маҳаллада истиқомат қилади. Бироқ вазир ва оддий аҳолининг яшаш шароитлари қанчалар фарқ қилади?
"Медуза" нашри журналисти Иван Голунов 10 июнь куни озод қилинди. Унга нисбатан жиноий таъқиб тўхтатилди. Аммо журналистнинг тарафдорлари 12 июнь куни Голунов ҳимоясига митинг ўтказиш фикридан воз кечганлари йўқ.
Тошкентнинг Мустақиллик майдонидаги горизонтал фаввора 10 июнь куни бузиб ташланди. Тошкент тимсоли сифатида 52 йилдан бери ишлаб турган фонтанни бузишда бевосита қатнашган мутасаддилардан бири унинг Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев буйруғи билан бузилганини билдирди.
Конституцион тизимига тажовузда айбланиб, 2009 йилда 10 йилга қамалган масжид мутаваллиси, наманганлик 64 яшар Абдурауф Насриддинов 10 июнь куни қамоқдан чиқди. У Ўзбекистонда “Ваҳҳобийлик” радикал диний оқими етакчиси сифатида айбланган таниқли имом Обидхон қори Назаровнинг қайиноғасидир.
Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани Қизил қиёқ маҳалласи аҳли номидан мактуб йўллаган турғунга кўра¸ уларнинг маҳалласини эгаллаган термит жиҳозлар, ёғочдан ясалган буюмлар, ҳатто парда ва кийимларгача еб битиряпти. Масъуллар уларнинг уйларини дорилатган¸ аммо дорилар умуман таъсир қилмаган.
Чеченистоннинг Шали туман суди ҳуқуқ фаоли Оюб Титиевни муддатидан олдин шартли равишда озод қилиш тўғрисида ҳукм чиқарди. Ўтган йил мартида у банг моддаси сақлаганликда айбланиб, 4 йилга қамалганди. Титиевнинг ҳамкасблари ҳукм сиёсий сабабларга кўра чиқарилган, деб ҳисоблашади.
Наманган вилоятининг Чуст туманида жойлашган "шифобахш сув" энди бепул эмас. Кириш - 5 минг сўм қилиб қўйилди. Яна қандай ўзгаришлар бор?
Икки ой аввал Озодликка мурожаат қилган андижонлик 25 яшар Шодиёна Давлатова Хитойдан ватанига қайтди. Хитойга келин бўлган Шодёна оилавий зўравонликдан шикоят қилиб, уйига қайтишга ёрдам сўраганди. Яқинда Хитойдаги яна икки ўзбек келини элчихона кўмагида уйига қайтди.
Озодликка шароити оғирлигини айтган Тошкент тумани Оқтом МФЙ турғунига кўра¸ ҳокимият унга қуруқ ваъда беришдан нарига ўтмаяпти. Шунингдек¸ у яшайдиган маҳаллада ичимлик суви муаммоси ҳам ҳал бўлмаяпти. Маҳалла аҳолиси ичимлик суви учун пул йиғиб берган¸ аммо ҳалигача натижа йўқ.
Ўзбекистонлик депутатлар Қозоғистон билан жорий этилиши кўзда тутилаётган ягона виза масаласини қирғизистонлик ҳамкасблари билан ҳам муҳокама қилаяптилар. Бу ҳақда икки мамлакат парламентлараро комиссияси мажлисида қатнашиш учун Ўшга келган Ўзбекистон Сенати вице-спикери Содиқ Сафоев маълум қилди.
Қозоғистонда якшанба куни бўлиб ўтган президент сайловида собиқ президент Нурсултон Назарбоев кўрсатган номзод - Қосимжўмарт Тоқаев пешқадамлик қилмоқда. Овоз бериш куни сайловни бойкот қилишга чақирган 500 чоғли одам қўлга олинган.
Давомини ўқинг