Мьянма расмийлари давлат сири тўғрисидаги қонунни бузганликда айбланиб, 7 йилга озодликдан маҳрум этилган икки журналистни қамоқдан озод қилишди.
Туркия Олий сайлов кенгаши Истанбулдаги мэр сайлови натижаларини бекор қилиш қарорига келди. Аввалроқ Истанбул мэри мандати мухолифатдаги Жумҳурият халқ партияси номзодига берилганди.
Исроил ва Ғазо минтақаси уч кундан буён бир-бировига ракета зарбаси бериш билан машғул. Бош вазир Нетаняҳу Ғазо минтақаси чегарасига қўшимча қўшинлар тортишга буйруқ берди.
Спортнинг байдарка ва каноэда эшкак эшиш тури ўзбек аёллари орасида энди ривожланмоқда. Ўтган йилнинг кузида ёш байдаркачи Гулбаҳор Файзиева ҳалқаро олимпиадада Ўзбекистон учун илк олтин медални қўлга киритди. Озодлик чемпион қиз билан учрашиб, унинг уйида меҳмонда бўлди.
Ҳиндистоннинг шарқий соҳилига "Фани" суперциклони яқинлашиб келмоқда. Расмийлар бу ҳудуддан 200 минг одамни хавфсиз жойга кўчирдилар.
Биринчи май куни Россиянинг турли жойларида намойишлар бўлиб ўтди. Аммо бу намойишларнинг ҳаммаси ҳам тинч-хотиржам ўтди, деб бўлмайди - биргина Санкт-Петербургда полиция 70 чоғли намойишчини қўлга олган.
Давомини ўқинг