Афғонистон пойтахти Кобул марказига яқин жойлашган бозорда катта ёнғин рўй берди. Фалокат оқибатида талафот кўрилгани хабар қилинмади аммо ўнлаб дўкон ва расталар ёниб кул бўлгани айтилмоқда. Расмийларга кўра, ёнғин содир бўлган бозорга яқин жойлашган Кобулнинг валюта алмаштириш маркази эвакуация қилинган. Носоз электр асбобидан фойдаланилгани сабабли рўй бергани тахмин қилинаётган ёнғинни ўчириш учун НАТО ва Афғонистон армиясининг ўт ўчириш бригадалари чақирилган. Хабарларга кўра, ёнган бозор Афғонистон президенти саройи ва ҳукумат идораларидан тахминан бир километр нарида жойлашган.
Анастасия Ҳаген Европа Иттифоқидан қочқинлик мақоми олган биринчи порно актриса бўлиши мумкин. Киевга қайтиб борса¸ қамоққа ташланиши мумкинлигини айтаëтган Анастасия айни кунда Чехия республикасида қочқинлик мақоми олиш учун курашмоқда.
Бугун Афғонистоннинг Нангарҳар провинциясида содир этилган портлашда ҳалок бўлган қизлар дафн қилинди. 9 ва 13 ëш орасида бўлган бу қизлар ўтин тўплаëтган бўлган.
Кобулда машинага ўрнатилган бомба портлаши оқибатида камида бир киши нобуд бўлди¸ 15 киши жароҳат олди.
Бугун минглаб шимолий кореяликлар мамлакат собиқ раҳбари Ким Чен Ир вафотининг бир йиллиги муносабати билан ташкил қилинган расмий хотирлаш маросимида иштирок этишди.
Покистоннинг қабилалар назоратидаги шимоли-ғарбий минтақасида амалга оширилган портлашда камида 10 киши ҳалок бўлди. Озодлик радиоси мухбирига кўра, ҳужум душанба куни Хайбар минтақсининг Жамруд шаҳридаги бозор яқинида, автобус бекатида рўй берган.
16 декабр куни Ироқнинг Киркук шаҳрида содир бўлган портлашда камида 9 киши нобуд бўлди.
2012 йил воқеалари видеокамера нигоҳида
Владимир Путин Россия президенти сифатида учинчи бор қасамëдга келтирилганидан бери илк бор 12 декабр куни мамлакат парламенти иккала палатаси қўшма мажлисида нутқ сўзлади: - Бизнинг ички сиëсий жараëнларимизга бевосита ëхуд билвосита аралашиш қабул қилинмайди. Хориждан молиявий ëрдам олиш ортидан хориждагилар миллий манфаатларига хизмат қилаëтган жамоат арбоблари Россия Федерациясида сиëсатчи бўла олмайди¸ дея огоҳлантирди ўз нутқида Путин. Бу билан Путин ўзининг Кремлга қайтишига нисбатан қарийб бир йилдан бери сурункали норозилик чиқишлари уюштириб келаëтган Алексей Навалний каби арбобларга яна бир бор огоҳлантирув йўллади. Россия ҳуқуқ идоралари Навалний ва бошқа мухолифат етакчиларини Ғарб¸ хусусан АҚШ дан олинаëтган пул эвазига мамлакатдаги сиëсий вазиятни беқарорлаштиришга уринганликда айблаб келмоқда.
Шимолий Корея узоқ масофага учадиган ракета парвозини амалга оширди. Бу ҳақда Жанубий Корея Мудофаа вазирлиги маълум қилди. Чоршанба куни эрталаб учирилгани айтилаётган ракета парвози қандай ўтгани ҳақида ҳозирча аниқ маълумот йўқ. Шимолий Корея тарафидан жорий йилнинг апрел ойида учирилган ракета икки дақиқа ўтиб ерга қулаган эди.
Тўрт ҳудкуш Покистон шимоли-ғарбидаги полиция идорасига ҳужум қилди. Расмийларга кўра¸ камида 8 та полиция ходими ва тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлган. Покистон толибон ҳаракати ҳужум учун масъулиятни ўз бўйнига олди.
Кўпчилигини аëллар ташкил қилувчи афғонистонлик фаоллар 10 декабр куни Халқаро инсон ҳуқуқлари куни муносабати билан Кобулда юриш қилишди.
Давомини ўқинг