Москва суди 2 йил олдин Ўзбекистон ватандоши Александр Лини шавқатсиз калтаклаб, ногиронга айлантириб қўйган “Реструкт” неонацистлар ҳаракати аъзоларидан бири Андрей Макаровни 6 йиллик қамоқ жазосига ҳукм этди. Суд қароридан норози бўлган Москвадаги “Гражданское содействие” ташкилоти, Александр Ли иши қайта кўриб чиқилишини талаб этиб, аппеляция аризаси киритишини маълум этди. “Гражданское содействие” ташкилотига кўра, Москва суди жиноятнинг миллий низо асосида содир этилганини назарга олмаган.