Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 22:22

“Коллеж қизлари Қандим заводида ишлаëтган хорижликлар учун фоҳишалик қилмоқда”


Бухоронинг Қоракўли мазкур туман ҳудудида қурилиши бошланган 3 миллиард долларлик Қандим газни қайта ишлаш заводи учун арзон иш кучи манбаи бўлиш баробарида¸ бу заводдаги рус ва корейс мутахассисларини "фоҳишалар билан таъминлаш марказига ҳам айланган"¸ деб иддао қилади маҳаллийлардан бири.

19 апрель куни Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида умумий қиймати 3 миллиард 300 миллион долларлик Қандим газни қайта ишлаш комплекси қурилиши бошланди.

Бўлажак комплекс тамал тошини қўйиш тантанасида Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев ва Россиянинг “Лукойл” корпорацияси президенти Вагит Алекперов иштирок этди.

Озодликка сим қоққан қоракўлликлардан бири¸ мартабали меҳмонлар чўлнинг ўртасидаги бу тантана жойига вертолëтда учиб келганига қарамай¸ бюджет ташкилотлари ва коллеж ўқувчилари бир ҳафта улар қадам босмаган йўлларни тозалаганини айтади.

Айни суҳбатдошга кўра¸ "рус ва корейс мутахассислари бошқараëтган бу лойиҳага минглаб ўта арзон ишчи кучи етказиб бериш баробарида¸ Қоракўл ва Олот туманларида хорижликларга жинсий хизмат кўрсатиш тармоқлари ҳам пайдо бўлган ва бу ишга асосан коллеж ўқувчилари жалб этилмоқда".

Қоракўлликлардан бири билан суҳбатни тўлиғича тингланг.

Qandim zavodidagi xorijliklar uchun kollej qizlari fohishalik qilmoqda
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:07:37 0:00
Бевосита линк

Қоракўл чўлларида қурилаëтган Қандим газни қайта ишлаш комплексининг 2018 йилда ишга тушиши ва йилига 8 миллиард 100 миллион кубометр газни қайта ишлаш қувватига эга бўлиши кутилмоқда.

2015 йилнинг февралида “Лукойл” ва Жанубий Кореянинг Hyundai Engineering консорциуми Қандим газни қайта ишлаш комплексини қуриш ва ишлаб чиқариш ускуналари билан таъминлаш бўйича 2 миллард 662 миллион долларлик шартнома имзолаган эди.

XS
SM
MD
LG