Линклар

Шошилинч хабар
23 май 2018, Тошкент вақти: 19:36

Солиқ инспектори бошлиғидан кетига еган тепкисини ҳазилга йўйди (ВИДЕО)


Жиззах солиқ инспекциясида тепкилаш

29 апрелда Озодлик таҳририятига келиб тушган видеода бир шахснинг бошқа бир шахсни тепкилаётгани ва кўкрагига мушт ургани акс этган. Видеони Озодликка жўнатган кишининг иддао қилишича, тасвирда Жиззах шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Аббосхон Ваққасов ва айни инспекциянинг катта инспектори Олим Закировлар акс этган.

Назорат камераларига ёзилиб қолган мазкур видеони Озодликка ўзини "Жиззах давлат солиқ инспекцияси ходими", деб таништирган киши Telegram мессенжери орқали юборди.

Исми сир қолишни сўраган ходимга кўра, ҳодиса ўтган йил ноябрининг охирларида Жиззах шаҳар давлат солиқ инспекцияси биноси ичида юз берган.

Унинг иддао қилишича, "34 яшар Аббосхон Ваққасов иш жойига "маст" ҳолда кириб келиб, катта инспектор, 32 яшар Олим Закировнинг кетига икки марта тепган ва юзига тарсаки урган".

Видеотасвирдан воқеага бир неча киши гувоҳ бўлганини кўриш мумкин.

Видеода солиқ инспекцияси бошлиғи эканлиги иддао қилинаётган шахс катта инспектор эканлиги иддао қилинаётган шахсни бино залига судраб олиб чиқиб, йўлакда унинг ёқасидан олаётгани акс этган.

Видеони жўнатган ходимининг иддао қилишича, "Аббосхон Ваққасов ойлик тушумлар режасини бажармагани учун Олим Закировга нисбатан куч ишлатган".

Солиқ инпекцияси бошлиғи ўз ҳамкасбларига нисбатан куч ишлатгани видеокамерага тушди
илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:10 0:00

"Ҳазил эди"

Озодлик 30 апрель куни видеотасвир қаҳрамонларидан бири эканлиги иддао қилинган катта инспектор Олим Закиров билан боғланди.

Зокиров Озодлик билан суҳбатда видеода акс этган 2017 йил ноябридаги воқеани дарҳол эслади, лекин бошлиғи уни тепгани ва юзига тарсаки урганини рад этди.

Зокиров билан савол-жавобни айнан келтирамиз:

Олим Закиров: - Мени урмаган, просто ҳазил бўлган

Озодлик: Бу ҳазил эмас. Бошлиғингиз ойлик режа бажарилмагани учун сизни кетингизга икки марта тепган, юзингизга тарсаки туширган. Кейин йўлакка тортиб чиқарган. Бизда видеоси бор...

- Йўқ, йўқ...

- Нимага яшираяпсиз?

- Йўқ, яширганим йўқ. Просто ҳазил қилган у.

- Бошлиғингиз маст ҳолатида бўлган экан...

- Йўқ, йўқ. У вақтда бошқа бўлимда ишлардим. Просто ҳазил-ҳузул қилганмиз. Масалан, тенгқурлар ўртасида бошқа иш жойларида ҳазил-ҳузул бўлади-ку.

- Давлат муассасаларида шунақа ҳазил бўладими?

- Йўқ, ишга алоқаси йўқ бу нарсани умуман, - деди Олим Закиров

Инкор

Жиззах шаҳар давлат солиқ инспекциясининг бошлиғи Аббосхон Ваққасов катта инспектор Олим Закировни урганини мутлақо рад этди:

- Унақа нарса бўлмаган бизда, - деди Аббосхон Ваққосов ва гўшакни қўйди.

Озодликнинг Аббосхон Ваққосовга қайта боғланиш уринишлари натижа бермади.

Ўзини "Жиззах давлат солиқ инспекцияси ходими", деб таништирган жиззахлик видеотасвирга қўшиб, унда акс этгани иддао қилинган Аббосхон Ваққасов ва Олим Закировларники эканлиги иддао қилинган суратларни ҳам Озодликка жўнатган эди.

Суратларда акс этган кишилар видеотасвирда акс этган кишиларга ўхшаш эканлигини кўриш мумкин.

Видеотасвирлар ва суратларни йўллаган солиқ инспекцияси ходими Аббосхон Ваққасовнинг инспеция ходимларига нисбатан куч ишлатишини "одатий ҳол", дея билдирди.

У мазкур ҳодисадан ўтган олти ой ичида Аббосхон Ваққасов ўз қўли остидагиларни икки марта дўппослагани унга маълум эканини иддао қилди.

Март ойида вилоятга кетиб, мажлисга улгурмаган инспекторни урганди. Иккинчи марта, сабабсиз яна бир ходимни урганини биламан, - деди у. – Эътироз билдирамиз, "узр" дейди-да, яна шу ишини қилаверади.

Суҳбатдош ҳодиса юзасидан ҳеч қандай текширув ишлари олиб борилмагани, "ёпиқ қозон ёпиқлигича қолиб кетган"ини қўшимча қилди.

Йўқолмаётган иллат

Ўзбекистонда мансабдор шахсларнинг ўзидан паст лавозимда бўлган хизматчиларни уриши¸ ҳақорат қилиши тез-тез кузатилади.

2017 йил 15 ноябрь куни ўтказилган ҳукумат мажлисида президент Мирзиёев амалдорларнинг муштумзўрлиги ва сўконғичлиги давлат сиёсатига, президент сиёсатига қарши чиқиш деб баҳоланишини айтган эди.​

- Гуруч кўрмаксиз бўлмайди деганларидек¸ ўз масъулиятини унутиб, оёғи ердан узилган, мен раҳбарман¸ нима қилсам ҳам меники тўғри¸ деган хато фикр билан ғўдайиб юрган айрим одамлар ҳам йўқ эмас. Уларнинг ўз хизмат лавозимларини суитеъмол қилиб, қўл остидаги ходимларга қўпол муносабатда бўлаётгани, ҳақорат қилиб, ҳатто қўл кўтараётгани ҳақида бизга кўплаб маълумотлар келиб тушмоқда. Бу бизга умуман номаъқул нарса. Бу иллатни йўқ қилиш керак, - деганди Мирзиёев.

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG