Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:44

АҚШ Сенати Туркияга F-35 учоқларини сотишни тақиқлади


Lockheed Martin F-35 “Яшин – II” қирувчи учоғи АҚШнинг Мэриленд штатидаги ангарда.
Lockheed Martin F-35 “Яшин – II” қирувчи учоғи АҚШнинг Мэриленд штатидаги ангарда.

АҚШ Сенати F-35 русумидаги қирувчи учоқларни Туркияга сотишни тақиқлайдиган қонун қабул қилди. Бунга расмий Анқаранинг Россия билан S-400 ракетадан мудофаа тизимини сотиб олиш тўғрисидаги битим сабаб қилиб кўрсатилмоқда.

Қонун 18 июнь куни қубил қилинди, уни ёқлаб 85 сенатор, қарши эса 10 сенатор овоз берди.

Ҳужжатда президент Доналд Трампнинг ZTE йирик телекоммуникация компанияси (Хитой) билан эришган битимини бекор қилишга оид банд ҳам бор.

Ушбу компания Эрон билан Шимлий Кореяга қарши жорий қилинган санкцияларни бузгани учун жарима тўлагани сабабли бизнесини давом эттиришга ижозат олган эди.

“Миллий мудофаага ажратиладиган маблағлар тўғрисида”ги қонунда Туркия билан ZTE компаниясига қарши иккита банд бор. Ушбу қонун ҳарбий дастурлар ва қурол-яроғ сотиб олиш учун 700 миллиард доллардан ошиқ маблағни сарфлаш ваколатини беради.

Вакиллар палатаси эса қонун лойиҳасини ўз талқинида қабул қилди.

Бир тўхтамга келишдан олдин бир қонуннинг ушбу икки нусхаси бирлаштирилиши ва муросага келиниши лозим.

Шундан сўнг тасдиқлаш ёки вето қўйиш учун президент Трампга юборилади.

Сенат билан Вакиллар палатасида иккала партия вакиллари ҳам АҚШнинг энг замонавий қирувчи учоқларини Туркияга сотишни ман қилиш йўлида анча тер тўкди.

Қўшма Штатларнинг НАТОдаги ушбу иттифоқчиси билан муносабатлари кун сайин таранглашиб бормоқда.

Айни чоқда Туркия F-35 дастури бўйича шерик мамлакатлардан бири ҳисобланади.

Ушбу мамлакат Lockheed Martin корпорациясида ишлаб чиқарилаётган учоқлардан 100 тасини сотиб олмоқчи эди.

Доналд Трамп парламентга Туркия ушбу учоқларни харид қилиши учун Россиядан мудофаа ускуналари сотиб олиш ёки АҚШ ватандошларини қамаш билан НАТОга таҳдид қилмаётганини исботлаб бериши керак.

Туркия бош вазири Бинали Йилдирим 19 июнда Сенат ушбу қонунни қабул қилиши яхши иш бўлмагани ва у стратегик шериклик руҳига мос эмаслигини айтди.

Бош вазир фикрича, айни қонун Туркия мудофаасига раҳна сола олмайди, учоқларни бош мамлакатлардан сотиб олиш ҳам мумкин.

НАТО расмийлари Туркияни Россиянинг S-400 зенит-ракета комплекслари НАТОнинг мудофаа тизими билан мос эмаслигидан қайта-қайта огоҳлантириб келади.

Қонунда тилга олинган ZTE компанияси Трамп билан эришилган келишувга кўра, санкция талабларини бузгани учун 1 миллиард жарима тўлаши керак.

Бунинг эвазига у ўз маҳсулотлари учун АҚШ таъминотчиларидан бутловчи қисмлар олишни давом эттираверади.

Трамп билан тузилган битимни бекор қилиш ҳақидаги гап-сўзлар ZTEнинг биржалардаги қимматбаҳо қоғозлари нархини кескин тушириб юборди.

XS
SM
MD
LG