Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:35

Тожикистонда вертолёт қулаб, 5 киши ҳалок бўлди


Тожикистон Фавқулодда вазиятлар қӯмитасининг хабар беришича, бортида хорижлик альпинистларни олиб кетаётган МИ-8 вертолётининг қулаши оқибатида 3 альпинист ва 2 экипаж аъзоси ҳалок бӯлган.

Хабарга кўра, вертолёт 12 август куни Тожикистон шарқидаги Лахш (Жирғатол) тумани ҳудудида ҳалокатга учраган.

Тожикистон фавқулодда вазиятлар қӯмитаси раиси генерал Рустам Назарзоданинг 13 август куни Озодликка хабар беришича, ҳалок бӯлган альпинистлар Россия фуқаролари, экипаж аъзолари эса, тожикистонликдир.

Вертолётдаги жароҳатланган бошқа йӯловчилар Лахш туманидаги шифохонага олиб келинган.

Тожикистон фавқулодда вазиятлар қӯмитаси матбуот котиби Умеда Юсупованнинг хабар беришича, бахтсиз ҳодиса якшанба куни маҳаллий вақт билан соат 16:30 да, Исмоил Сомоний чўққисини забт этган альпинистлар Фортамбек қуйи музликларидаги базавий лагерга олиб кетилаётганда рўй берган.

Унинг қӯшимча қилишича, кучли шамол ва кўришнинг қийинлиги бортида хорижлик альпинистларни олиб кетаётган МИ-8 вертолётининг ҳалокатига олиб келган.

Исмоил Сомоний чўққиси Тожикистондаги энг азим чўққи ҳисобланади – унинг баландлиги - 7495 метр.

Россиянинг Душанбе шаҳридаги элчихонасининг хабар беришича, 15 альпинист ичида 13 нафари Россия фуқаролари бӯлган.

Шунингдек, вертолётда бир нафардан Беларусь ва Испаниялик альпинист ҳам бўлганлиги айтилмоқда.

Айни дамда, Тожикистон сайёҳлик қӯмитаси масъул ходими Абдукарим Қурбоновнинг Озодликка айтишича, бугунги кунда 150 га яқин хорижлик альпинистлар Исмоил Сомоний ҷӯққисини забт этиш мақсадида Тожикистонга келган.

Жорий йил Тожикистонда туризм йил эълон қилинган экан, охирги икки ҳафта ичида хорижлик сайёҳлар иккинчи марта ҳалокатга учради.

29 июль куни Тожикистон жанубидаги Данғара туманида маҳаллий вақт билан 15.30 велосипедда саёҳатга чиққан ҳолландиялик Воке Рен Виллем, швейцариялик Хамел Маркус ва икки нафар америкалик - Аустин Ҷей ва Лаурен Анне Мунотз ҳалок бўлган эди.

Уч сайёҳ воқеа жойида, яна бири эса, Данғара шифохонасида вафот этди.

Жароҳат олган яна уч нафар сайёҳга тиббий ёрдам кўрсатилди.

Тожикистон ички ишлар вазирлиги фаолияти тақиқланган "Ислом уйғониш партияси"ни (ИУП) Тожикистон жанубидаги Данғара туманида велосипед билан саёҳат қилаётган хориж фуқароларига уюштирилган ҳужумда айблади.

30 июль куни кечқурун "Ислом давлати" экстремист гуруҳи Тожикистондаги ҳужум учун масъулиятни гуруҳи ўз зиммасига олганди.

XS
SM
MD
LG