Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:59

Тожикистоннинг айрим минтақаларида тонналаб ҳосил қор остида қолди (ВИДЕО)


Тожикистоннинг айрим минтақаларига кутилмаганда ёққан қор фермерларни ташвишга солиб қўйди. Қалъаи Дашт, Мискинобод жамоатлари ва бошқа қишлоқлар аҳолиси томонидан етиштирилган сабзавот ва мевалар қор остида қолиб кетди.

Файзобод туманидаги жамоатларнинг аҳолиси асосан қишлоқ хўжалиги билан шуғулланади. Бу ерда асосан олма боғлари бор. Куни кеча ёққан қор олма ҳосилини йўқ қилди, аҳоли эса ерга тушган олмаларни термоқда. Файзобод туман боғбонлари 10 кун аввал ҳосил йиғим теримига киришган эди, шу кунга қадар мева ҳосилининг атиги 50%ни йиғиштириб олишга улгурдилар.

Тожикистон минтақаларида тонналаб ҳосил қор остида қолди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:37 0:00

Бобои Вали маҳаллласида яшовчи Тағоймурод Усмоновнинг 17 октябрь куни айтишича, қўшни фермер хўжалигида 40-50 тонна олма йиғиштирилмай қолиб кетди. «Барча мевалар, худди картошка, нўхат ва карам сингари қор остида қолиб кетди. Ҳамма хўжаликлар зарарни ҳисобламоқда. Пулга чаққанда мен тахминан 50-60 минг сомони (6 минг доллардан кўп) зарар кўрдим», - дейди суҳбатдошимиз.

Фермерлар қор туфайли ҳатто етиштирилган ҳосилни тўплаб, уларни омборга олиб боришга ҳам улгуришмади: ҳосил совуқ туфайли музлаб қолди, улар истеъмолга яроқсиз ҳолга келди.

Қальаи Дашт деҳқон хўжалиги раиси Насрулло Раҳимовнинг айтишича, эндигина ҳосилни йиғиштириб олишга киришганларида ёмғир ёққан. «Биз ҳосилни целлофан билан ёпдик ва кейинроқ йиғиштириб олмоқчи бўлдик. Бироқ ёмғир қорга айланди. Биз 15 тонна олмадан айрилдик», - дейди раис. Фермерларнинг айтишларича, биргина Қалъаи Дашт жамоатида 2000 тонна олма қор остида қолган.

Файзобод туманидаги Бобои Вали қишлоғида истиқомат қилувчи Тоғаймурод Усмонов ҳам зарарни ҳисобламоқда. «Бир гектар ортиқ ерда картошкам бор эди. Ҳосил тўлалигича қор остида қолди. Ҳосилни тўплашнинг имкони йўқ. Қор эриб кетганидан сўнг музлаган ҳосилни териш мумкин ёки мумкин эмаслигини биламиз», - дейди Тоғаймурод Усмонов.

Кучли қорбўронлари туфайли маҳаллий аҳоли электроэнергиясидан бебаҳра қолди: қорларни кўтара олмаган дарахтлар электрузатиш линияларига зарар етказди. Тоғли бу қишлоққа элтувчи йўллар ҳам қор остида қолди.

XS
SM
MD
LG