Линклар

Шошилинч хабар
24 феврал 2019, Тошкент вақти: 10:10

АНДИЖОН – “Асака дон маҳсулотлари”да ўнлаб одам сабабсиз ишдан бўшатилмоқда”


“Асака дон маҳсулотлари” ОАЖ корхонасининг кириш дарвозаси.

АСАКА. “Андижон вилояти Асака туманидан мурожаат йўлламоқдаман. “Асака дон маҳсулотлари” ОАЖ корхонасига янги директор тайинландию турли баҳоналар билан ишчиларни бўшата бошлади. Кейинги кунларда, масалан, шохобча директорларидан тортиб қоровулу ошпазларгача – ўнлаб одам ишдан олинди. Улар орасида дон-ем омбори омборчиси¸
таъминот бўлими бошлиғи¸"Иссиқ нон" директори¸ иш юритувчиси ва ишчилари¸ Бўз туман дон қабул қилиш шохобчаси омборчиси¸ Марҳамат туман дон қабул қилиш шохобчаси омборчиси¸ Асака дон маҳсулотлари корхонаси ошхона мудири ва ошпазлари¸ дон-ун омбори омборчиси ва ёрдамчиси¸ уч нафар қоровул¸ Асака дон қоровул хизмати бошлиғи ва Асака дон қабул қилиш шохобчаси директори бор.

Қизиғи¸ ишдан бўшаганларга аниқ сабаб айтилмаяпти. Бу эса “янги директор бўшаган ўринларга ўз қариндошларини қўймоқда” деган миш-мишлар тарқашига сабаб бўлмоқда. Корхона раҳбарияти ишдан бўшатишлар ҳақида расмий изоҳ берсин¸ ишга тайинлаш ва бўшатишда холис бўлишсин!”

(Бу хабар Озодликка 14 январь куни келган)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG