Линклар

Шошилинч хабар
25 сентябр 2018, Тошкент вақти: 13:53

СУРХОНДАРЁ – “Туман ҳокими “йўл таъмирланди” дея аҳолини ҳам, вилоят раҳбарини ҳам алдади”


ДЕНОВ. “Сурхондарё вилояти Денов тумани Ибн Сино маҳалласидан ёзмоқдамиз. Ихтиёр кўчаси йўллари носоз экани хусусида туман ва вилоят ҳокимлигига мурожаат қилган эдик. Навбатдаги мурожаатимиздан кейин Денов тумани ҳокими имзоси билан жавоб хати олдик. Хатда Ихтиёр кўчасидаги 1 километр йўлга тош ётқизилиб, махсус техника ёрдамида текислангани ва йўл яроқли ҳолга келтирилгани айтилган. Хатга Денов туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ходими, Ибн Сино маҳалласи раиси ва посбонлар сардори томонидан тузилган далолатнома ҳам илова қилинган. Ҳолбуки, жавоб хатида ёлғон маълумот берилиб, вилоят ҳокимини алдашган. Ихтиёр кўчасига на тош ётқизилган, на йўл техника ёрдамида текисланган. Масъуллар нега мурожаатларни ёлғон маълумот асосида ёпишга уринади? Бу билан кимни алдамоқчи бўлишяпти?”

(Бу хабар Озодликка 23 июль куни юборилган)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG