Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:10

СУРХОНДАРЁ – “10 тонна узум пулини ўтган йилдан буён ололмай сарсонмиз”


ОЛТИНСОЙ. “Мен – Ширин Нормуродова, Сурхондарё вилояти Олтинсой тумани Бобур жамоа хўжалиги Гулистон маҳалласидан мактуб ёзмоқдаман. Ҳудудимиз асосан боғдорчиликка мослаштирилган. Биз ҳам 2018 йил сентябрь ойида узумзор боғимиз ҳосилини “Саховат” қўшма корхонасига топширган эдик. Лекин ҳанузгача 10 тонна узум пулини ололмай овораю сарсон бўлиб юрибмиз. Пулсизлик сабаб бу йил боққа ишлов беролмадик.

“Саховат” корхонаси биздан ташқари яна 20 дан ошиқ кишига ҳам ҳосил пулини бергани йўқ.

Бир неча ой олдин бу масалада ёрдам сўраб туман прокуратурасига ариза бердик эдим. Жавоб қайтаришмади. Ариза натижасини суриштириб борсам, туман прокурори қабулига киритиш у ёқда турсин ичкарига ҳам киритишмади. Президент прокурорлардан халққа ёрдам беришни талаб қилмоқда. Олтинсой туман прокуратураси давлат раҳбари талабидан бехабарми?

Озодликка аввалроқ қизим мурожаат йўллаган эди. Аммо ўшанда ҳокимият, прокуратура, ички ишлар ва маҳалла вакиллари далага бориб, узумзорга ишлов бераётган қизимга “Ижтимоий тармоқларга чиқибсан” деб таҳдид қилган эди. Бу гал таҳдид ва тазйиқни бас қилиб, муаммомизни ҳал қилиб беришади, деган умиддамиз”.

(Бу хабар Озодликка 9 апрель куни келган.)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG