МИРЗАЧЎЛ. “Жиззах вилоят, Мирзачўл туман, Гагарин шаҳри Ғалаба маҳалласи Барокат кўчасидан ёзмоқдамиз. Маҳалламизда кам таъминланган, боқувчиси йўқ, ногирони бор оилалар кўпчиликни ташкил этади. 2018 йил барак типидаги эски уйларимизни бузиб, бизга ҳашар йўли билан арзон уйлар қурилди. Қурилишга бош сифатида президент маслаҳатчиси Т.Худойберганов келди. “Сизларга ҳомийлар ёрдамида арзон уй қуриб берамиз. Нари борса 90 миллион сўм бўлади. Ойига 250 минг сўмдан тўлаб узасизлар” деди у. Уйлар шошилинч қурилгани сабаб жуда камчиликлари кўп. Нарх борасида ҳам президент маслаҳатчиси ваъдасида турмади. “Арзон” уйлар нархи 231 миллион сўмга чиқиб кетди. Кўпчилик кредит фоизларидан қарзга ботган, банклар судга берамиз деб огоҳлантирмоқда. Оғир шароитдаги 54 та оила учун қурилган арзон уйлар аста-секин пулдорлар қўлига ўтиб кетмоқда.
Куни кеча эса зўравонлик билан газимизни ҳам узиб кетишди. Мутасаддилардан оғир аҳволдаги оилалар номидан ёрдам сўраймиз”.
(Бу хабар Озодликка 15 октябрь куни келган.)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
|