Линклар

Шошилинч хабар
24 феврал 2019, Тошкент вақти: 10:39

CИРДАРЁ – “2017 да битиши керак бўлган уйлар ҳануз битмади”


ГУЛИСТОН. “Сирдарё вилояти Гулистон тумани Юлдуз ҚФЙ Шодлик массивида қурилаётган уйлар 2017 йил декабрь ойида топширилиши керак эди. Аммо ҳали-ҳануз топширилмади. Қурилишга масъул раҳбарлар ўз ишига совуққонлик билан қарамоқда. Бунинг устига, қурилаётган уйлар сифатсиз. Биргина мисол. Эшикларга бетон перемичка қўйилмаган, сейсмик вазият инобатга олинмаган, уйлар кичик зилзилага ҳам дош бермайди. Шуми президент талаби билан қурилаётган уйлар?! Cифатсиз қурилаётган уйларда бирор кор-ҳол рўй берса, ким жавоб беради?! Ахир, бу жуда хавфли-ку! Бу масалада Олий Мажлисдан тортиб президент девони, бош прокуратурагача мурожаат қилдик, фойдаси бўлмади”.

(Бу хабар Озодликка 8 февраль куни келган.)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG