Линклар

Шошилинч хабар
19 январ 2019, Тошкент вақти: 23:40

ФАРҒОНА – “Марказдаги уйимизни бузиб, шаҳар четига кўчиришмоқда”


ФАРҒОНА. “Биз Фарғона шаҳри марказида, Алишер Навоий кўчасида яшаймиз. Уйимизни бузиб, шаҳарнинг энг чеккасидан уй беришмоқчи. У ерда фарзандларимизнинг мактабга қатнаши учун ҳатто транспорт йўқ. Ҳозирги уйимизни атайин фарзандимиз ўқишга кирса қийналмасин деб, қиммат бўлсаям юридик коллеж ёнидан сотиб олганмиз. Уй олиш учун Россиянинг Сибирида минг бир машаққат чекиб 12 йил ишлаб келганман. Энди эса шунча йиллик меҳнат ва машаққат йўққа чиқмоқда. Ҳозирги берилаётган уйни 10 минг долларга ҳам олмайди. Биз эса уйимизни 24 минг долларга сотиб олганмиз. Навоий кўчасидаги уйимиз 102 квадрат метр. Берилаётган янги уй эса 80-85 квадрат метр. Мусофирликда қийналиб шаҳар марказидан уй олган оилани яшаб улгурмасидан шаҳар четига кўчириб юбориш инсофдан эмас-да!”

(Бу хабар Озодликка 9 январь куни келган.)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG