Линклар

Шошилинч хабар
20 январ 2019, Тошкент вақти: 00:34

ТОШКЕНТ – “Ҳокимият пулини тўлаб уй олиб берди, уйни сотган одам энди бизни кўчага ҳайдамоқда”


БЎСТОНЛИҚ. “Мен – Шоҳсанам Шарипова, Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Азадбаш қишлоғи Беруний кўчаси 46-уйдан ёзмоқдаман. Отам 2002 йилда оламдан ўтган. Бемор онам чет давлатда пулсиз қолиб кетган. Уч нафар вояга етмаган жигарларим – икки укам ва синглим билан 10 йилдан бери бировнинг уйида яшаб келамиз. Бизга эҳтиёжманд оила сифатида уй олиш учун 85 миллион сўм ажратилди. Бўстонлиқ тумани ҳокимияти ходимлари уй топиб, унинг эгаси билан 67 миллион сўмга келишишди. Ҳаммаси ҳал бўлгандек эди. Аммо уй эгаси энди 67 миллион сўмга рози эмаслигини айтмоқда. Ҳокимият ходими эса 67 миллиондан бошқа пул берилмаслигини айтди. Укаларим билан қаерга боришни билмай қолдик. Уй эгаси эса чиқишимизни талаб қилмоқда. Газсиз, чироқсиз бир хонада яшаб турибмиз. Мутасаддилардан оиламизга ёрдам беришларини сўраймиз”.

(Бу хабар Озодликка 7 январь куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG