Линклар

Шошилинч хабар
19 август 2018, Тошкент вақти: 16:05

ҚАШҚАДАРЁ – "Таллимаржон ИЭС ишчилари: уйимиз кимошдига қўйилди – кўчада қоляпмиз!.."


НИШОН. "Қашқадарё вилояти Нишон туманидаги Таллимаржон иссиқлик электр станцияси (ИЭС) ишчилари номидан мурожаат йўлламоқдамиз. Узоқ йиллар давомида мазкур станцияда меҳнат қилганимиз боис бизга корхонамиз касаба уюшмаси қарори билан хизмат квартиралари берилган эди. Тошкентдан 2018 йил 6 июлда юборилган 515-сонли қарорга кўра, яшаб турган уйларимиз икки ҳафта ичида кимошди савдосига қўйилар экан. Бизларнинг бирортамизда квартирани кимошдидан сотиб олиш учун пул йўқ. Ваҳоланки, ушбу уйлар Ислом Каримов даврида ишчилар учун корхонамиз маблағига қурилган эди. Кун келиб кўчада қолишимиз мумкинлиги бирортамизнинг хаёлимизга ҳам келмаган эди. Мана, энди ҳалол меҳнати билан корхона равнақига баҳолиқудрат ҳисса қўшган инсонлар ҳайдаб чиқарилиб, уйлар пулланмоқда.

Квартираларни кимошдига қўйиш қарори чиқдию пичоқ бориб суякка қадалди.Биз энди нима қилайлик?! Тасаввур қиляпсизми, ҳозир нечта оила ғамга ботиб ўтирганини?! Ҳа, қорни тўқнинг қорни оч билан, уйлининг уйсиз билан иши йўқ экан!

Талимаржон ИЭС директори иш фаолияти даврида элдан олган қарғиш етти авлодига етади. Корхонага тегишли бўш ётган меҳмонхоналар, қуриб битказилмаган ўнлаб коттежлар қолиб, ходимлар яшаб турган уйларни аукцион рўйхатига ёзди-я!

Охирги икки йилда станциямизда фақат кўнгилни чўктирувчи, умидни сўндирувчи ўзгаришлар бўлмоқда. “Оптималлаштириш” баҳонаси билан 500 дан ортиқ киши ишсиз қолди. Шулардан 3-4 болали аёллар Туркия ва Россияга ишга кетди. Ойлик маош қисқартирилди. Ҳозирги жазирама кунларда ҳам миқ этмай пахта даласида ишлаяпмиз. “Ўз хоҳишимиз билан”! Корхонамиздаги носоғлом муҳитни эса юқори раҳбарлар аралашмаса бартараф этиш қийин.

Биз кўчада қолмоқдамиз. Ёрдам бериши керак бўлган раҳбариятнинг эса парвойи палак. Бошимиз қотган. Тошкентдан – марказий раҳбариятдан мушкулимизни осон қилишларини сўраймиз".

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG