Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 13:47

ТОШКЕНТ – “Қўйлиқ туннели ўғирланган телефонлар сотиладиган бозор бўлиб қолди”


ТОШКЕНТ. “Тошкентдан мактуб йўлламоқдаман. Бу ҳолат ҳақида ёзиш ниятим йўқ эди, лекин икки йилдан бери вазият ўнгламангани боис мутасаддиларга “Сиздан Телеграм” орқали мурожаат қилишга қарор қилдим.

Ишга эрта кетиб, кеч қайтаман, Қўйлиқдаги туннелдан қачон ўтсам, ноқонуний бозор бўлаётгани устидан чиқаман. Ўғирланган телефонлар ҳам шу ерда сотилади. Йўловчилар эса туннелдан зўрға қийналиб ўтади. Шубҳали одамлар тўпланиб туради, ёнингизда кўпроқ пул олиб ўтишга ҳам қўрқасиз. Ўша ерда турган ички ишлар ходимлари эса негадир бу ҳолатни кўриб кўрмасликка олади. Қачон бу туннелдан бемалол, бехавотир ўтар эканмиз?..”

(Бу хабар Озодликка 10 июнь куни келди)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG