Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:54

АНДИЖОН – “Ўзтрансгаз” ҳудудий филиали газ қувурлари нега кесилаётганига ойдинлик киритди” 


“Сиздан Телеграм”да Андижон вилоят, Шаҳрихон туман, Шерқўрғон маҳалласи аҳлининг ҳудуддаги газ қувурлари кесиб кетилаётгани ҳақида мактуби чоп этилган эди.

Хат ортидан “Ўзтрансгаз” АЖнинг Андижон вилоят ҳудудий филиали матбуот хизмати қуйидаги жавоб хатини йўллади:

“Шаҳрихон туманидаги Шерқўрғон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи аҳоли хонадонлари туман ҳокимининг тегишли фармойишларига асосан суюлтирилган газ ёқилғисидан фойдаланишга ўтказилган. Бу ҳақда туман ҳокимининг 2013 йил 10 июлдаги 42-Ф-сонли ва 2015 йил 19 майдаги 17-Ф-сонли фармойишлари чиқарилган. Шу кунга қадар туман газ таъминоти томонидан жами 571 та хонадонга шартнома асосида маиший газ баллонлар етказиб берилган. 2019 йил январь-август ойлари давомида аҳоли хонадонларига жами 41.22 тонна, жумладан жорий йилнинг июль ойи давомида 9.4 тонна суюлтирилган газ тасдиқланган режа-график асосида етказиб берилган.

Шаҳрихон туман ҳокимининг 2019 йил 9 август кунги фармойишига асосан ушбу ҳудудлардаги қаровсиз ҳолга келган табиий газ қувурлари, тармоқ ва қурилмалари демонтаж қилиниб, тумандаги янги қуриб битказилаётган кўп қаватли ва намунали уйларни газлаштириш ҳамда газ таъминотини яхшилаш мақсадида фойдаланиш учун режалаштирилган”.

(Бу хабар Озодликка 19 август куни келган.)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG