Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 22:38

CАМАРҚАНД – “Ҳокимлик фермерлар комбайни тортиб олинаётгани ҳақидаги мактубга жавоб берди” 


Иллюстратив сурвт
Иллюстратив сурвт

“Cиздан Телеграм”да Самарқанд вилояти Оқдарё туманида фермерларнинг комбайнлари олиб қўйилаётгани ҳақида мактуб чоп этилган эди. Туман ҳокимлиги мазкур масала юзасидан қуйидаги жавоб хатини йўллади:

“Оқдарё тумани ҳудудида мавжуд жами 281 та фермер хўжаликлари томонидан 9610 гектар майдонга ғалла ҳосили экилиб, “Ғалла-2019” ўрим йиғими мавсуми бўйича тузилган контрактация шартномаси асосида 26.877 тонна товар дон ҳосилини давлатга топшириш режалаштирилган.

Жорий йилнинг 3 июль ҳолатига кўра, Оқдарё тумани давлат режасини ортиғи билан (2.413 тонна) бажариб, давлат хирмонига 29.290 тонна ўз ҳиссасини қўшишди.

Мавсум давомида ғалла ҳосилини талон-торож қилиш, ўзлаштириш ҳолатларига йўл қўйилмади.

Интернет тармоқларида тарқалган ушбу мавзу юзасидан жорий йил 11 июль куни Оқдарё тумани ҳокимлигида туман ҳокими, ўринбосарлари, қишлоқ хўжалик бўлими, Фермерлар кенгаши раиси, ММТП раислари, Агроинспекция, “Агрокимёхимоя” филиали, ЁҚШ мудирлари, фермер хўжаликлари раислари ҳамда вилоят ИИБ вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Ўтказилган йиғилиш давомида туман ҳокими Ф.Абилов йиғилишда иштирок этган барча фермер хўжаликлари, ҳудудий ММТП раисларига ижтимоий тармоқда тарқалган мавзуни ўқиб, уларнинг фикрини эшитди.

Йиғилишда сўзга чиққан бобо деҳқон фермерлар, ҳудудий ММТП раислари ва туманда муқаддам қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаган кўп йиллик тажрибага эга бўлган фидойи оқсоқоллар ижтимоий тармоқда тарқатилган ушбу мавзу умуман туман ҳудудида яшовчи фермер хўжалиги раислари ёки деҳқонлари томонидан ёритилмаганлиги, ушбу маълумотлар уйдирма ёки туман фермерларини номини булғаш, меҳнатини обрўсизлантириш мақсадида бир бекорчининг иши деб баҳолашди.

Йиғилиш сўнгида туманнинг барча деҳқонлари ҳукуматимиз томонидан юритилаётган одилона сиёсатларни қадрлашини, жорий йилги ғалла ўрими мавсумини тартибли ўтказилганлигидан, ИИБ ходимларининг самарали меҳнатидан ҳамда йиғиштириб олинган ҳосилдан мамнун эканлигини билдиришди”.

(12 июль куни келди)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG