Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 05:11

НАВОИЙ –“Бандлик идораси раҳбари иш топиб бериш ўрнига мени “шантажчи” деб ҳақорат қилди” (DO NOT PUBLISH)


НАВОИЙ. “Навоий шаҳри Гулистон маҳалласи Наврўз кўчаси 12-уйдан ёзмоқдаман. “Сиздан Телеграм”га иш топишга қийналаётганим борасида мурожаат йўллаган эдим. Мактубим чиққач, Навоий шаҳри бандликка кўмаклашиш идораси раҳбари мени чақирди. Иш топиб берармикан десам, дастлаб ваъдалар билан қўйнимни пуч ёнғоққа тўлдирди, кейин эса “шантажчи”, “ифлос” деб ҳақорат қилди.

Ўғлимнинг аҳволи оғир. Шифокорлар даволаш учун йиллар керак бўлади¸ демоқда. Вақтида ёрдам берилмаса¸ ногирон бўлиб қолиши мумкин. Боламни даволатиш учун эса тайинли ишга киришим керак. Меҳнат ва бандлик вазирлигидан амалий ёрдам кутиб қоламан”.

(Бу хабар Озодликка 21 апрель куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG