Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:19

CУРХОНДАРЁ – “ST’да мактуб чоп этилиши ортидан божхона нозирига иш қўзғатилди”


“Сиздан Телеграм”да сурхондарёлик М.Абдураҳмоновнинг божхона ходимлари хатти-ҳаракатидан норози бўлиб ёзган мактуби чоп этилган эди. Ушбу ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти Денов туман прокуратураси ушбу жавоб хатини йўллади:

“Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида яшовчи фуқаро М.Абдураҳмоновга божхона ходимлари томонидан асоссиз божхона тўловлари ҳисобланаётгани ҳақида чиқарилган мақола прокуратура органлари томонидан кўриб чиқилди.

Мақола “500 доллар ҳам чиқмайдиган эски буюмлар учун 30 млн сўм бож ҳисобланди!” дея қайд этилган.

Аниқланишича, “Денов” ТИФ божхона инспектори А.Данияров М.Абдураҳмонов томонидан 22.01.2019 йилда “Довуд ота” чегара божхона пости орқали 22 турдаги илгари фойдаланишда бўлган, Россия Федерациясидан олиб келинган буюмлари учун 27 млн 576 минг 855 сўммиқдорида божхона тўловлар тўланиши кераклигини билдирган.

Ўрганиш давомида прокуратура органлари томонидан мутахассислар жалб қилиниб, импорт товарлари учун божхона тўловлари қонунчиликка мувофиқ қайта ҳисоб-китоб қилинганда, мазкур товарлар учун 1 млн 62 минг 750 (божхона расмийлаштируви билан бирга) божхона тўловлари ҳисобланган.

Ўз навбатида фуқаро М.Абдураҳмонов импорт товарлари учун ҳисоблаб берилган 1 млн 62 минг 750 сўм божхона тўловларидан қониқиш ҳосил қилиб, эътироз ва шикоятлари йўқлигини маълум қилган.

Божхона катта инспектори А.Данияровнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан унга нисбатан 23.02.2019 йилда Денов туман прокуратураси томонидан интизомий жавобгарликка тортиш ҳақида иш қўзғатилди”.

(Бу хабар Озодликка 4 март куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG