Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:48

НАВОИЙ – “Давлат стипендияси ғолибини аниқлашда адолатсизлик рўй берди”


НАВОИЙ. “Навоий вилоятидан ёзмоқдамиз. Қизим М.Эсонбоева Навоий давлат педагогика институтидан Ислом Каримов номидаги давлат стипендиясига номзод сифатида кўрсатилди. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига институтдан қизим ва яна бир талабанинг ҳужжати юборилган. Аммо вазирлик қизимнинг ҳужжатларини қайтариб, иккинчи номзодни ғолиб деб топибди. Суриштирсак, қизингизнинг битта “3” баҳоси бор экан дейишди. Тўғри, қизим битта фандан “3” баҳо олган. Аммо айни шу фандан давлат имтиҳонини “5”га топширган эди. Давлат имтиҳони асосий эканини эса олий таълим соҳаси мутахассислари яхши билади.

Қолаверса, стипендия совриндори деб топилган талабанинг “3” баҳоси биттадан кўпроқ. Қизимнинг илмий, ижодий натижалари ҳам ундан баландроқ. Шу вақтга қадар унинг амалий математика ва информатика соҳасида 2 та хорижий, 1 та республика илмий журналларида, 16 та хорижий ва республика илмий анжуман тўпламларида, шунингдек, 3 та марказий газетада мақолалари чоп этилган. 4 та услубий қўлланмаси (1 та ҳаммуаллифликда) нашр қилинган. Жами 38 та турли даражадаги диплом ҳамда фахрий ёрлиқлар билан тақдирланган.

Президентимиз томонидан иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида жиддий ишлар қилинаётган ҳозирги пайтда бундай ҳолатнинг рўй бериши жуда ачинарлидир. Мутасаддилардан адолатли қарор кутиб қоламиз”.

(Бу хабар Озодликка 17 октябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG