Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:19

АНДИЖОН – “Тошкентдан келган арбоблар қабулларни хўжакўрсинга ўтказаяпти” (ВИДЕО)


АНДИЖОН – “Тошкентдан келган арбоблар маҳаллий раҳбарлар билан тил бириктириб, президентга саботаж қилмоқда”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:42 0:00

АНДИЖОН. “Шавкат Мирзиёев давлат раҳбари бўлиб сайланган илк кунлариданоқ ўтган 27 йил давомида давлат ҳокимиятига нисбатан йўқолган халқ ишончини қайта тиклашни мақсад қилиб, барча давлат органларига қатъий вазифалар юклади. Давлат дастури асосида вазирлар, давлат маслаҳатчилари ва бошқа ҳокимият вакиллари жойларда сайёр қабул ўтказиб, халқнинг дарду ташвишини эшитиб, муаммоларни ҳал этишга ҳаракат қилди.

Тан олиб айтиш керак, 2017-2018 йиллардаги сайёр қабуллар 20-30 фоиз самара бериб, президент топшириғи қисман бажарилди. Лекин 2019 йилдан бошлаб Андижон вилоятига сайёр қабул учун келган юқори мантабали арбоблар маҳаллий ҳоким ва бошқа давлат органлари билан келишиб, президентга нисбатан саботаж уюштирмоқда.

Мисол учун, 2019 йил 1-ярмида Андижонда сайёр қабул ўтказадиган мансабдорнинг исм-фамилияси, қабул жойи ва санаси олдиндан белгилаб қўйилган. Тасодифни қарангки, айнан шу куни ва айнан шу жойда ҳудуднинг сектор раҳбарлари ҳам қабул ўтказмоқда. Юқори мартабали мансабдор бино ичкарисидаги хонада қаттиқ қўриқланган ҳолда ўтирса, сектор раҳбарлари шу бино ҳовлисида гўё халқнинг дардини эшитмоқда. Халқ шунча вақтдан бери муаммони ҳал қилиб бермаётган сектор раҳбарларига ишонмай ичкаридаги мансабдорлар ёнига кирмоқчи бўлса, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар учрашишга қўймаяпти. Бино ичида ўтирган мансабдор эса халқни бу тарзда эзилаётганидан хабардор...

Бундай “сайёр қабуллар”нинг ачинарли томони шундаки, юқори мартабали раҳбар жойлардаги давлат ҳокимияти вакиллари билан келишиб, халқнинг арз-шикоятлари сонини сунъий равишда қисқартирмоқда ва президент девонига қабулда жуда оз ариза тушгани ҳақида сохта маълумот киритмоқда. Яъни жойлардаги ҳақиқий аҳволни президентдан яширишмоқда.

Масалан, жорий йил 13 июль куни Олий суд судьялари Э.Эргашев ва Ф.Турсуновлар иштирокида Асака туман касб-ҳунар коллежида сайёр қабул ўтказилди. Судьялар қабулга эмас, меҳмонга келгандек қарши олинди: коллеж биносида ноз-неъматлар билан безатилган жойга ўтказилди, улар учун ўқувчилар иштирокида кўргазмали чиқишлар, мусиқий дастурлар уюштирилди. Меҳмонга келган судьялар мириқиб дам олди, бино ташқарисида эса уларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар қаттиқ қўриқлаб турди. Олий суд судьялари қабули бутун вилоят фуқаролари учун ўтказилаётган бўлса-да, “қабул фақат Асака аҳли учун” деб бошқа тумандан келган фуқароларни ичкарига қўйишмади. “Сайёр қабул” бу тарзда – халқ устидан кулгандек ўтказилишига вилоят прокурори, жиноят, фуқаролик, иқтисодий, маъмурий суди раислари, Асака туман ҳокими ва бошқа сектор раҳбарлари гувоҳ бўлди.

Хўш, Олий суд судьялари жойлардаги раҳбарлар билан келишиб, бу тарзда хўжакўрсин қабул ўтказишидан мақсад нима? Бу билан ким кимни алдаяпти?! Ёлғонлардан 27 йил давомида тўйган эдик-ку!”

(Бу хабар Озодликка 16 июль куни келди)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG