Линклар

Шошилинч хабар
24 феврал 2019, Тошкент вақти: 09:51

STда чиққан хабар ортидан прокуратура халққа гўштни қиммат пуллаган сотувчини топди


Бош прокуратура матбуот хизматидан Озодликнинг SizdanTelegram (ST) рукнида андижонлик тингловчининг 3 январь куни эълон қилинган хабари юзасидан қуйидаги хат келди:

"Жорий йилнинг 04 январь куни “ТЕЛЕГРАММ” ижтимоий тармоғида “АНДИЖОН – “Кўзбўямачилик: нархи 33 минг сўм деб кўрсатилган гўшт 38 минг сўмдан пулланмоқда” номли мақола эълон қилинган бўлиб, унда Андижон вилояти Пахтаобод туманида кўзбўямачилик бўлаётганлигини, туман марказида ташкил этилган “Ярмарка”да гўшт нархи 33 минг сўм деб кўрсатилган бўлсада, 38 минг сўмдан сотилаётганлигини, бу ҳолатлар маҳаллий раҳбарларнинг назоратидан четда қолаётганлигини баён қилинган.

Аниқланишича, вилоят ҳокими томонидан 29.11.2018 йилда ўтказилган сайёр йиғилиш баёни ижросини таъминлаш мақсадида Пахтаобод туманида “Янги йил” байрами муносабати билан “Ярмарка” ташкил этилган бўлиб, унда 27 хил махсулотлар арзон нархларда сотилиши устидан назорат ўрнатилган.

Хусусан, туманда “Янги йил” байрами муносабати билан ташкил этилган “Ярмарка” туман ҳокимлиги биноси олдида жойлашган бўлиб, унда гўшт маҳсулотини 30.000 сўмдан сотилиши йўлга қўйилган.

Юқоридаги мақолада қайд этилган ҳолат ўрганилганида, туман марказида ташкил этилган “Ярмарка”да эмас балки, туман “Деҳқон бозори” очиқ ҳудудида тегишли тартибда рўйхатдан ўтмасдан гўшт маҳсулотларини (33 минг сўм ёзиб, 38 минг сўмдан) чакана савдоси билан шуғулланиб келаётган Пахтаобод тумани Обод МФЙда яшовчи 17.12.1998 йилда туғилган фуқаро Б.Н. эканлиги аниқланиб, унган нисбатан туман ДСИ ходимлари томонидан тегишли далолатнома расмийлаштирилди.

Шунингдек, байрам арафасида “Деҳқон бозори” ичида “Элга хизмат” шўъба корхонаси томонидан 32 минг сўмдан арзон нархда гўшт махсулотлари аҳолига етказиб келиниши йўлга қўйилган".

(Бу хабар Озодликка 4 январь куни келган)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG