Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:26

ТОШКЕНТ – “Йигирма йилдан бери тўланаётган нафақа тўхтатиб қўйилди”


АНГРЕН. “Мен – Қўлдошбой Ҳожиев, Тошкент вилояти Ангрен шаҳри Красногорск посёлкасидан ёзмоқдаман. Красногорск коммунал фойдаланиш бошқармасида (КФБ) электрик вазифасида ишлаб юриб, 1997 йил бахтсиз ҳодиса туфайли электр токи уриши оқибатида жароҳат олганман. Тиббий экспертиза комиссияси хулосасига кўра, менга 3-гуруҳ ногиронлиги белгиланиб, умрбод 50 фоиз меҳнат кобилиятини йўқотганим қайд этилган. Красногорск КФБ менга 1997 йилдан 2017 йилнинг октябрь ойигача меҳнат жароҳати нафақасини тўлаб келди. Кейин эса мени огоҳлантириб маълумотнома беришди. Республика касаба уюшмалари федерациясига ариза жўнатдим. Натижаси кафолат хати булди.

Кўп маротаба президент виртуал қабулхонасига мурожаатимдан кейин Тошкент вилояти меҳнат муносабатлари ва бандлик бошқармаси менинг ишим бўйича фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон судига даъво аризаси киритди. Суд “Андижон махсус экотранс” МЧЖдан бир марталик тўлов ундирилиши ҳақида қарор чиқарди. Ҳолбуки, Красногорск КФБ иккига бўлинган ва менинг ҳужжатларим ободонлаштириш корхонасида эди. Судни бошқарма иккига бўлингани ҳамда “Андижон махсус экотранс” МЧЖ ёпилаётгани ҳақида аввалдан огоҳлантирган эдим.

Туман суди қароридан норози бўлиб Тошкент вилоят судига шикоят киритдим. Аммо туман суди қарори ўзгаришсиз колдирилди. Менга нисбатан адолати қарор чиқарилишига умид қилиб қоламан”.

(Бу хабар Озодликка 5 май куни келди)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG