Линклар

Шошилинч хабар
24 октябр 2018, Тошкент вақти: 04:08

ҚАШҚАДАРЁ – "Жаноб прокурор, ёрдам беринг, бир йиллик иш ҳақимни ололмаяпман"


"Мен Шаҳризода Фармонова, 2009 йилдан "Қашқадарёнефтгазсаноатқурилиш" ОАЖга қарашли "Қашқадарёқурилишмонтажсервис" УКда ишлаганман, ҳозирда туғруқ таътилидаман. Ишхонам охирги бир йиллик маошимни турли баҳоналар билан қасддан бермай келмоқда.

Фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг 2017 йил 17 июль ва 30 августдаги қарорига кўра, 4 миллион 862 минг сўмлик иш ҳақим ундирилиши керак. Ушбу қарор ижроси Қарши шаҳар МИБга топширилган. Виртуал қабулхонага такрор-такрор шикоятларимдан сўнг мажбурий ижро бюроси бир гал 850 минг, яна бир гал 400 минг сўм ундириб берди. Аммо МИБ суд қарорининг тўлиқ ижросини турли баҳоналар билан 9 ойдан бери пайсалга солиб келмоқда.

Айни пайтда корхона 60 га яқин ишчига маош бериб келмоқда. Раҳбарият айёрлик қилиб ишчиларнинг ойлигини беришда чалғитувчи усулларни қўлламоқда. Яъни юқори ташкилот – "Қашқадарёнефтгазсаноатқурилиш" ОАЖ банк ҳисобидан фойдаланмоқда.

Меҳнаткашларни ҳимоя қилувчи, умуман, қонунчилик назоратини олиб борувчи Қашқадарё вилоят прокуроридан қолган 3 650 минг сўмлик ойлик маошимни ундиришда амалий ёрдам кутиб қоламан".

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG