Линклар

Шошилинч хабар
15 ноябр 2018, Тошкент вақти: 17:45

ҚАШҚАДАРЁ – “Ислом Каримов даврида пул тўлаганларга энди уй берилмайдими?!”


НИШОН. “Мен – Жасурбек Эшқобилов, Қашқадарё вилояти Нишон туманидан ёзмоқдаман. 2016 йили Отқудуқ массивида қурилаётган намунали уй-жой учун бошланғич ва якуний тўловларни тўладим. “Қишлоқ қурилиш инвест” компанияси ўзаро шартномага кўра, 1 йил муддатда қуриб битказиш мажбуриятини олган бўлса-да, ҳали ҳам уйимиз битмади. Бормаган, шикоят қилмаган жойимиз қолмади: Президент виртуал қабулхонаси, Бош прокуратура, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, телеканаллар... Аммо натижа бўлмаяпти.

Уй қурилишини тендер асосида олган “Талимаржон қурилиш” МЧЖ раҳбари эса очиқдан-очиқ “Қўлингдан келганини қил, барибир ҳеч нима қилолмайсан!” деди. Айни пайтда ижарама-ижара сарсон бўлиб юрибман. Қолаверса, битказилмаган уй учун ҳам ойма-ой фоиз пуллари тўлаяпман.

Айрим мутасаддиларнинг айтишича, мурожаатларимиз бефойда экан, чунки биз уйни марҳум Ислом Каримов даврида олган эканмиз, энди эса сиёсат ўзгарибди, ҳозир президент Шавкат Мирзиёев лойиҳасидаги уйларга эътибор қаратилаётган экан. Мен шахсан ишонганим учун ҳам сайловда Ш.Мирзиёевга овоз берганман ва давлатимиз раҳбари қонунсизликка барҳам беради¸ деган умиддаман.

Яна бир масала. Биз ва қўшниларим олган уйларга лойиҳа бўйича табиий газ ва ичимлик суви берилиши керак эди. Бироқ бу ваъда ҳам қоғозда қолиб кетди. Ҳолбуки, маҳалламиздан бироз нарида Шўртангаз кимё мажмуасининг сув қувури ўтади. Шунингдек, биздан 1,5 км нарида табиий газ бор. Аммо маҳалладошлар харажатларни ўз ҳисобимиздан қиламиз десак ҳам, туман ҳокимлиги сув ва газга уланишга рухсат бермаяпти.

Мутасадди раҳбарлардан аҳолини қийнаётган мазкур масалаларга ечим кутиб қоламиз”.

(Бу хабар Озодликка 8 ноябрь куни юборилган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG