Линклар

Шошилинч хабар
24 октябр 2018, Тошкент вақти: 01:02

ҚАШҚАДАРЁ – "Муборак газни қайта ишлаш заводи раҳбарияти қонуний талабларимизни бажармаяпти"


​МУБОРАК. "Ўзбекнефтгаз" компаниясига қарашли Муборак газни қайта ишлаш заводи (МГҚИЗ) ишчилари номидан ёзмоқдаман. Аввалроқ завод раҳбарияти бизни мукофот пулидан маҳрум қилгани, шу боис кредитни тўлай олмай қолганимиз ҳақида мактуб йўллаган эдик. Афсуски, ушбу мактуб чоп этилганидан кейин ҳам вазият яхши томонга ўзгармади, раҳбарият ҳамон бизнинг қонуний талабларимизни бажармаяпти. Дейлик, бир миллион сўм ойлик оламиз, аммо кредитга бир ярим миллион сўм тўлашимиз керак. Уйда эса "ейман, ичаман" деган фарзандларимиз бор. Қисқаси, жуда оғир аҳволда қолдик. Моддий танглик саломатликка ҳам таъсир этади. Яқинда бизни тиббий кўрикдан ўтказишди. Кўплаб ҳамкасбларимизнинг қонида гепатит борлиги маълум бўлди. Зарарли ва заҳарли шароитда ишлаганимиздан кейин, бизни ижтимоий ҳимоялаш ва саломатлигимизни муҳофаза қилишга эътибор қаратилмаганидан кейин шундай бўлади-да! Биз завод раҳбариятидан ойлик маошимизни ошириш ва муносиб меҳнат шароити яратишни талаб қиламиз".

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG