Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 06:07

ФАРҒОНА – “Президент тақиқлаганига қарамай, ҳокимият тунги йиғилишларни давом эттирмоқда”


ФАРҒОНА. “Фарғона вилояти ҳокимининг 1-ўринбосари Фарҳод Тошпўлатов ҳоким Ш.Ғаниев изидан бормоқда. У тунги соат 22 да Фарғона шаҳрида барча туман ва шаҳар ҳокимлари ўринбосарлари, солиқ ва молия идораси бошлиқларини йиғиб мажлис ўтказмоқда. Вилоятнинг чекка туманларидан марказга етиб келиш учун камида бир ярим соат йўл босиш керак. Алламаҳалда бошланган йиғилиш қачон тугайдию раҳбарлар қачон уйига етиб боради?!

Йиғилишда бюджет масаласи муҳокама этилмоқда. Вилоят ҳокими ҳар бир туманга республика белгилаган режадан икки баробар ошириб режа юклаган. Масалан, молия вазирлиги Учкўприк туманига 7 миллиард сўм режа белгилаган. Вилоят ҳокими эса уни 16 миллиард сўмга чиқарган. Эллик кило юкни зўрға кўтараётган одам 150 килони кўтара олармиди?! Мажбурият оширилганига сабаби шундаки, молия вазирлиги белгилаган миқдордан ошиқча ундирилган маблағ вилоят ҳокимига қолади.

Тунги йиғилишлар сабаб кўплаб раҳбарлар автоҳалокатга учрамоқда. Президент ишдан ташқари вақтида йиғилиш қилмаслик ҳақида кўп марта гапирди. Нима, вилоятимиз раҳбарлари президент топшириғини бир пулга олмайдими?”

(Бу хабар Озодликка 17 октябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG