Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 22:50

АНДИЖОН – “Текширувчилар ўқувчиларни ишлатганларга чора кўриш ўрнига “оқтeракми, кўктeрак” ўйнаб кетди!”


ҚЎРҒОНТЕПА. “Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани 29-мактабдан ёзмоқдамиз. “Сиздан Телеграм”да мактаб раҳбарияти ўқувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилаётгани, хусусан, 11-синф битирувчилари иссиқхона қурилишида ишлатилгани ҳақида мактубимиз чиққан эди. Ана энди болалар ҳуқуқини поймол қилганларга чора кўрилади деб ўйлаган эдик. Афсус, умуман тескариси бўлди.

13 июнь куни тонг саҳар соат 4:30 ларда мактаб директори бошчилигида ўқув бўлими бошлиғи, инглиз тили, ЧЁТ ва мусиқа ўқитувчилари ҳамда психолог 11-синф ўқувчиларининг уйларига бориб, уларни уйғотиб мактабга олиб келган. “Соат 8:00 да юқори ташкилотдан одам келади, сизларни ким мажбурлаб ишлатди деб сўраса, биз шунчаки ўзимиз ўйнаб расмга тушдик дейсанлар” деб ўқувчиларни сиқувга олишган. Юқоридан келган текширувчилар эса болаларни ишлатганларни жазолаш ўрнига, янги қурилаётган иссиқхона атрофи ўралмаган деб жарима солиб кетган. Кўриб турибсизки, бизда яна ўша “Оқтeракми, кўктeрак” ўйини давом этмоқда...”

(Бу хабар Озодликка 14 июнь куни келди)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG