Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 03:54

АНДИЖОН – “Қишлоғимизга йўлингиз тушса, противогаз олишни унутманг!”


АСАКА. “Андижон вилояти Асака тумани Янгиобод қишлоғидан ёзмоқдамиз. Қишлоғимиз ўртасида товуқ ферма қурилди. Халқ қурилиш бошиданоқ норозилик билдирди. Аммо ҳокимият вакиллари “янги технология жорий қилинади, нохуш ҳид чиқмайди” деб халқни алдади. Аммо 400 хўжалик бадбўй ҳид ва пашшаларга аранг тоқат қилиб яшамоқда. Шикоят ёзганларни участка нозири турли баҳоналар билан маъмурий жавобгарликка тортяпти. Айтишларича, ферма вилоят катталаридан бирига тегишли экан. Қишлоқ аҳли тўй, маърака қилса ҳам, нохуш ҳид ва пашшалар туфайли кўпчилик келмаяпти. Қишлоғимизга сизнинг ҳам йўлингиз тушса, ўзингиз билан противогаз олишни унутманг!”

(Бу хабар Озодликка 10 октябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG