Линклар

Шошилинч хабар
15 ноябр 2018, Тошкент вақти: 17:40

CАМАРҚАНД – “Ҳали сутга ҳам тўймаган кучук ва мушуклар тириклай кўмилмоқда”


САМАРҚАНД. “Cиздан Телеграм” орқали жониворларни асраш муаммосига эътибор қаратмоқчиман. Самарқанд вилоятининг қишлоқ ва туманларида ит ва мушукларнинг туғишига қарши бирор чора кўрилмайди. Жониворлар касал бўлса ҳам туғаверади. Пировардида эса ҳали сутга ҳам тўймаган кучук ва мушукчалар ё кўмиб юборилмоқда, ё сувга чўктирилмоқда ёки кўчага ҳайдалмоқда. Айрим вилоят марказларидаги хусусий клиникаларда ҳайвонларнинг кўпайишига қарши чора кўрилади деб эшитамиз. Аммо бизнинг ҳудуддан вилоят маркази – Самарқандга қадар 100 км!

Кўпчилик ҳайвонларни ветеринарга кўрсатиш, унга пул ишлатишни хоҳламайди. Аммо жониворларга ғамхўрлик қилмасликнинг ҳам гуноҳи бордир, ахир! Ветеринария хизматининг оғир аҳволда экани эса муаммони баттар чигаллаштирмоқда. Кимдир ёзганларимизни ўқиб, мийиғида кулаётгандир, аммо бу ўринда гап тирик жон ҳақида гап кетмоқда”.

(Бу хабар Озодликка 15 октябрь куни юборилган.)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG