Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 02:44

АНДИЖОН – Миллий гвардия куч ишлатилганини рад этди, ўз навбатида ST даракчиси эътирозларини баён қилди (ВИДЕО)


АНДИЖОН – “Миллий гвардиялар отамдан қолган уйимизга киритмагани етмагандек, менга ва аёлимга зўравонлик қилди”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:59 0:00

Андижонлик Алишер Исомиддинов “Сиздан Телеграм”да чоп этилган мактубида отасидан қолган уйига қўйилмаётгани, миллий гвардиячилар ўзига ва аёлига нисбатан куч ишлатгани ҳақида ёзган эди. Миллий гвардия қўриқлаш бошқармаси матбуот хизмати ушбу ҳолат юзасидан расмий жавоб хатини эълон қилди. Ўз навбатида, Алишер Исомиддинов ҳам қўриқлаш бошқармаси матбуот хизмати баёнотига муносабат билдирди. Қуйида ҳар икки мактубни эътиборингизга ҳавола этамиз:

“Андижон вилояти қўриқлаш хизмати техник қўриқлаш пункти томонидан Андижон шаҳри 3-кичик даҳада жойлашган хонадонлардан бири фуқаро Н.И. билан 2019 йил 28 август куни тузилган шартномага асосан қўриққа олинган.

2019 йилнинг 30 август куни соат 20.50 лар чамасида ушбу хонадондан “ташвиш” хабари келиб тушган. Тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ томонидан хонадонга етиб борилганида, ушбу хонадонда фуқаро Н.И.нинг укаси А.И. ва унинг турмуш ўртоғи А.Қ. икки нафар вояга етмаган фарзанди билан хонадон кириш эшигини ўзларида бўлган калит ёрдамида очиб киргани аниқланган. А.И. ва унинг турмуш ўртоғи А.Қ.га қўриқловга олинган мулк талаблари тўғрисида тушунча берилиб, ҳудудий ИИБга боришлари лозимлиги тушунтирилган. Фуқаро А.И. ва унинг турмуш ўртоғи қўриқлаш хизмати ходимлари билан низо келтириб чиқариш мақсадида қўлига ўткир тиғли жисм олиб, ўзига тан жароҳати етказиши билан қўрқитишга тушган ва воқеа жойидан кетиб қолганлар. Ушбу ҳолат юзасидан тегишлилиги бўйича маълумот киритилган.

Шундан сўнг, 2019 йилнинг 20 сентябрь кунида қўриқловдаги ушбу хонадонга ўрнатилган сигнализация воситаларидан қайта-қайта “ташвиш” хабари келиб тушган бўлиб, ҳар бир ҳолат бўйича текширув ўтказилганда уй атрофида ҳеч ким аниқланмагани сабабли “сохта ташвиш хабари” сифатида расмийлаштирилган. Ўша куни соат 16:00 ларда навбатдаги “ташвиш” хабари бўйича зудлик билан етиб борган тезкор гуруҳ ходимлари томонидан 3-кичик даҳа, 61-уй 5-хонадон атрофи қайта кўздан кечириш мобайнида хонадонни ички қисмини кўздан кечирилиши зарурати туғилган. Ходимлар ўрнатилган тартибда ушбу хонадон ва маҳалланинг ишончли вакилларидан иборат гувоҳлар ҳамда ўзлари билан бирга келган электромонтёр билан биргаликда сигнализация воситаларини кўздан кечириш учун хонадонга киришганида, уларнинг орқаларидан фуқаро А. И. (хонадон эгасининг укаси) кириб бақир-чақир қилиб, қўриқлаш ходимларини ҳақорат қила бошлаган. ТҚП ходимлари А.И.га вазиятни тушунтириб, ушбу хонадон қўриқловга олинганлигини, бу бўйича хонадон эгаси Н.И. билан шартнома мавжудлигини, сигнализация ишлаб кетганлик ҳолати бўйича хонадонни кўздан кечиришлари ва далолатнома тузишлари лозимлиги тушунтирилганда, фуқаро А.И. мобил телефони орқали уларни видеога олишни бошлаган. ТҚП ходимлари А.И. ни хонадондан чиқарганлар ва хонадонни қайта қўриққа топширганлар.

Фуқаро А.И. ва унинг ёнида бўлган аёл кўчага чиққандан кейин ходимларни турли хил куракда турмайдиган уятсиз сўзлар билан ҳақорат қила бошлаган (бу ҳолатларни видеога олмаган), ходимлар бу хонадонни фуқаро Н.И. билан тузилган шартнома орқали қўриққа олганлари, агарда ушбу хонадон ёки унинг эгаси билан мулкий низолари бўлса судга мурожаат қилишлари лозимлиги, қўриқловда бўлган объектга нисбатан тажовуз учун қонуний жавобгарлик мавжудлигини тушунтиришга ҳаракат қилганлар.

Тушунтиришларни эшитишни хоҳламаган фуқаро А.И. жазавага тушиб, ходимларни ҳақорат қилишда давом этгандан сўнг ходим сафдор Ф.Юнусов ёнидаги ПР-73 резина таёқчасини қўлга олиб, қўриқловдаги объектга тажовуз қилгани учун гумондор сифатида ҳамда ходимларни ҳақорат қилгани учун тегишли чора қўлланилиши, зарур бўлса жисмоний куч ишлатилиши мумкинлиги тўғрисида А.И.ни кескин огоҳлантирган ва уларни воқеа жойини тарк этишларини сўраган.

Маҳалланинг ишончли вакилларига ушбу ҳолат фуқаро А.И. томонидан атайлаб уюштирилгани ва қўриқлаш хизмати ходимлари билан низоли вазиятни юзага келтириш мақсадида бўлгани маълум бўлган.

Миллий гвардия Андижон вилояти қўриқлаш бошқармаси масъул ходимлари томонидан ушбу ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилиб, фуқаролар билан муомала вақтида қўполликка йўл қўйган ходимларга белгиланган тартибда интизомий жазо чоралари қўлланди.

Андижон шаҳар “Охунбобоев” маҳалла фуқаролар йиғини раиси томонидан 2016 йилнинг 21 июль кунида фуқаролик ишлари бўйича Андижон вилояти судига берилган маълумотномада фуқаро А.И. Андижон шаҳар 3-кичик даҳа, 61-уй, 5-хонадонда рўйхатда турмаслиги ва истиқомат қилмаслиги кўрсатилган ҳамда ушбу хонадонга тегишли “уй дафтари”га киритилмаган.

Фуқаро А.И. ўзининг яқинлари билан бир неча маротаба мулк талашиб низолашган, уларга тан жароҳати етказгани учун ички ишлар органлари томонидан белгиланган тартибда суд орқали маъмурий жавобгарликка тортилган, шунингдек, унга нисбатан 2012 йилда ЎзР ЖКнинг 165-моддаси (товламачилик) да кўрсатилган жиноятни содир этгани учун 7 йилга озодликдан маҳрум этиш жазоси қўлланган.

Фуқаро А.И. 2019 йилнинг 2 октябрь куни опаси Н.И.га тегишли бўлган 86 миллион сўмлик мол-мулкларни яширинча олиб чиқиб кетгани ҳолати бўйича Андижон шаҳар ИИО ФМБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда”.

Миллий гвардия қўриқлаш бошқармаси баёнотига Алишер Исомиддиновнинг беш эътирози:

“1-эътироз. Баёнотда Н.И. билан шартнома 2019 йил 28 августдан тузилгани қайд этилган. Баёнотни ёзган шахс эътиборсизлик қилган ёки миллий гвардия ходимлари қўпол хатога йўл қўйган. Сабаби, мен 26 август куни аёлим билан уйга борганимизда, миллий гвардия ходимлари 5 дақиқа ўтиб етиб келди. Отряд бошлиғининг тушунтиришича, Н.И. бу уйда илгари онаси ёлғиз яшагани, вафотидан кейин уни қўриқлашга топширганини айтган. Отряд бошлиғи бу гап нотўғри бўлса, маҳалладан маълумотнома ва коммунал тўловлар квитанцияларини кўрсатиб, уйда яшашим мумкинлигини билдирган. Бу борадаги видео ва унинг санасини илова қиламан.

Яна бир факт. Н.И. 2019 йил 28 август куни шартнома имзолаши мумкин эмас. Чунки у 25 август куни Тошкентга жўнаб кетган. Билишимча, жисмоний шахслар билан қўриқлов бўйича шартнома ариза топширилган кундан 15 кун ўтиб тузилади. Опам қўриқлаш бошқармасига онам вафот этган куни (18 август) ариза берган тақдирда ҳам шартнома 4 сентябрь куни тузилар эди.

Миллий гвардия куч ишлатилганини рад этди, ўз навбатида ST даракчиси эътирозларини баён қилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:07 0:00

2-эътироз. Баёнотда биз уйга 30 август куни борганимиз қайд этилган. Аслида, биз у ерга 31 август куни – Мустақиллик байрами нишонланаётган, мушаклар отилаётган вақтда борганмиз.

Миллий гвардия куч ишлатилганини рад этди, ўз навбатида ST даракчиси эътирозларини баён қилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:00 0:00

Буларни ҳам қийин аҳволда қолдирмайлик деб кеч соат 11 да фарзандларим билан уйдан кетдик. Чамаси 3 км узоқлашганимизда, Машраб кўчаси чорраҳасида миллий гвардиянинг 3 та махсус машинаси сирена ёқиб бизни таъқиб қила бошлади. Авария ҳолатини келтириб чиқарган, қолаверса, қўл кишани ва дубинка кўтарган ходимларни кўриб, машинани ичидан қулфлаб олдик. Фарзандларим қўрқиб кетди. Машиналарини йўлдан олиб, бизни қўйиб юборишларини талаб қилдик. Бу воқеа, баёнотда ёзилганидек, уй ичида 30 август куни эмас, балки 31 август куни Лермонтов кўчасида, “Калина ломбард” рўпарасида содир бўлди.

Миллий гвардия куч ишлатилганини рад этди, ўз навбатида ST даракчиси эътирозларини баён қилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:16 0:00

3-эътироз. 20 сентябрь куни қўшним қўнғироқ қилиб, миллий гвардия ходимлари кундузи соат 11 дан буён бизнинг уйда юрганини айтди. Хабар олиш учун борсам, эшик ичидан қулфланган. 3 та миллий гвардиячи ва битта нотаниш одам юрган экан. Уйдан баъзи бир майда нарсалар йўқолгани сабаб телефоним камерасини ёқиб олгандим. У ерда, баёнотда айтилганидек, маҳалладан вакил ёки гувоҳлар йўқ эди. Видеога эътибор беринг, уй ичидан чиқаётган ходим курткаси ичига бир нимани беркитиб, кутилмаганда қўлимни қайириб, телефонимни тортиб олган. Ўзимни эса “киришинг мумкин эмас” деб итариб чиқарган. Машинага мажбурлаб ўтирғизмоқчи бўлишган ва ҳақорат қилишган.

Миллий гвардия куч ишлатилганини рад этди, ўз навбатида ST даракчиси эътирозларини баён қилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:37 0:00

Миллий гвардия куч ишлатилганини рад этди, ўз навбатида ST даракчиси эътирозларини баён қилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:12 0:00

4-эътироз. Баёнотда мен 2012 йилда судланганим ҳақида ёзишибди. Ҳолбуки, бу ҳолатнинг айни вазиятга ҳеч қандай дахли йўқ. Мен буни миллий гвардия ходимларининг ўз хатосини хаспўшлашга уриниши деб тушундим.

5-эътироз. 95 миллион сўмлик нарса йўқолгани ҳақидаги гап ғирт бўҳтон! 22 августда биттагина футболкада чиқиб кетганман ва кейинроқ керакли буюмларимизни миллий гвардия ходими ва бошқа шахслар гувоҳлигида олиб кетганман.

Н.И.нинг туҳматлардан иборат ариза тасдиғини топмади. Кўриниб турибдики, баёнотларнинг ҳаммасига ҳам ишониб бўлмайди. Бу билан ҳамма миллий гвардиячиларни қораламоқчи эмасман. Ушбу можаролар давомида ўз вазифасини сидқидилдан бажарадиган ҳалол, инсонпарвар ходимлар билан ҳам мулоқот қилдик. Хусусан, бошқарма бошлиғи А.Муқимов жуда кўп ҳолларда ёрдамини аямади, ҳатто ўз уйидан жой бермоқчи бўлди. Бунинг учун улардан миннатдорман.

Аммо онам, опам, “дўст”ларим, уйим ва бутун мол-мулкимни йўқотиб турганимда, ёлғон ахборот берилаётгани оғир ботмоқда.

Давлат уйсизларга имтиёз ва тураржой бериб ғамхўрлик қилаётган замонда бир оила мулки талон-торож этилса, ҳаммасидан ҳам миллий гвардиядек ташкилот фақат бир томоннинг позициясига асосланган палапартиш ахборот тарқатса, кимга ишонишни ҳам билмай қолар экансиз...”

(Бу хабар Озодликка 19 октябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG