Линклар

Шошилинч хабар
22 июл 2018, Тошкент вақти: 03:50

НАМАНГАН – "Оддий халқ тезак ёқяпти, бозорда эса газ гуриллаб ёняпти"


НАМАНГАН. "Қиш яқинлашиши билан мамлакатимизнинг барча ҳудудлари каби Наманган вилоят, Поп тумани аҳолисининг ҳам юраги безиллайди. Газ босими пастлиги ёки умуман йўқлиги боис, туман аҳолиси қаҳратонда тезак ёқиб жон сақлайди. Оддий халқ газга зор бўлиб турган бир пайтда Ғурумсарой патир бозори ҳудудида газ ноқонуний равишда "сўриб" олинаётганини қандай изоҳлашни ҳам билмайсиз.

Кўриб турганингиздек, газ ҳисоблагич муҳрланмаган, шлангдан фойдаланишяпти. Камига, газ тортадиган ускуна ўрнатилган. Қизиқ, нега туман газ идораси бу ҳолга бепарво қарамоқда? Ё бозор маъмуриятидан тилқисиқ жойи борми? Текшир-текшир қилиб ҳамманинг бошини қотирадиган ёнғин хавфсизлиги идораси нега бу ҳолни кўриб кўрмасликка оляпти экан?.."

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG