Линклар

25 феврал 2018, Тошкент вақти: 16:56

ФАРҒОНА – "Ўзимизда ишлаб чиқарилган газ баллонни уялмай 3 миллиондан пуллашяпти"


ФАРҒОНА. "Қўқонлик автомобиль эгалари номидан мактуб ёзмоқдаман. Масъул раҳбарлар негадир капрон баллонни темир баллонга алиштиришга қарор қилишибди. Минглаб оилалар бюджетига зарар келтираётган бу қарор нима асосда қабул қилинган – мутасаддилар жўяли тушунтириб, асослаб бермади.

Яқинда "Sizdan Telegram"га Намангандан хат йўллаган ҳамкасбимиз ўзимизда ишлаб чиқарилган темир баллон икки миллион саккиз юз мингдан сотилаётгани ҳақида ёзган эди. Наманганда нарх-наво тузукроқ экан, Қўқонда шу зорманда баллон уч миллион сўмдан пулланяпти. Нега ўтган йили арзимас пулга сотилган темир баллон нархи бирданига осмонга сапчиди? Уни ишлаб чиқариш қанчага тушади ўзи? Буларни текширадиган, назорат қиладиган масъул идора борми? Қайсидир амалдор бойиш учун минглаб ҳайдовчиларнинг бурнини қонатяпти. Ҳеч ким унинг мушугини пишт дейишга журъат этмаяпти".

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG