Линклар

Шошилинч хабар
11 декабр 2018, Тошкент вақти: 18:42

ҚАШҚАДАРЁ – “Дўкони бузилган тадбиркорларга беш ойдан бери ер ажратилмаяпти”


ЯККАБОҒ. “Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманидан ёзмоқдамиз. Бундан беш ой аввал йўлни кенгайтириш баҳонасида йўл ёқасидаги дўконлар бузиб ташланганди. Бунинг оқибатида юзлаб тадбиркор миллионлаб зиён кўрди, айримлари ишсиз қолди. Дўкони бузилган тадбиркорларга эса ҳанузгача ер берилгани йўқ. Алам қиладиган жиҳати, дўконлар бузилганига яраша йўл кенгайтирилмай қолиб кетди. Туман ҳокимига арз қилайлик, десак уни топиб бўлмайди. Дўкони бузилган тадбиркорларга қонуний ҳақи қачон берилади?”

(Озодлик мухбири бу иддаоларни ўрганиш давомида хабар муаллифи билан боғланди. Озодлик даракчиси ўз гапларини асослаш учун ўз мурожаатига бир нечта фото илова қилди. Шунингдек, Озодлик мухбири Яккабоғ туман Халқ қабулхонасига телефон қилди. Телефон гўшагини кўтарган қабулхона ходимининг айтишича, дўкондорлар бу вазият бўйича халқ қабулхонасига бир неча марта мурожаат қилган. У шикоят-аризалар халқ қабулхонаси томонидан туман ҳокимиятига йўлланганини маълум қилди. Қурилиш ишлари бўйича Яккабоғ туман ҳокимининг ўринбосари Озодлик мухбири билан телефон суҳбатида бу дўконлар ноқонуний қурилмалар сифатида ҳокимият қарори билан бузилганини маълум қилди)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG