Линклар

Шошилинч хабар
24 феврал 2019, Тошкент вақти: 10:19

ЖИЗЗАХ – “Президент келиб кетгач, ҳоким дарвозахоналаримизни бузишни талаб қилмоқда”


ДЎСТЛИК. “Жиззах вилояти Дўстлик туманидан ёзмоқдамиз. Жорий йил 29-30 январь кунлари президент Шавкат Мирзиёев вилоятимизга келиб кетди. Ташрифдан кейин туман марказларини обод қилиш, инфратузилмани яхшилаш бўйича ишлар бошланиб кетди. Аммо Ғафур Ғулом МФЙга қарашли Шифокорлар, Улуғбек, Шароф Нодиров, Ҳамид Олимжон кўчаларида яшовчи аҳолининг тинчи бузилди. Нима эмиш, каттагина маблағ сарфлаб қурган дарвозахоналаримизни икки метр ичкарига кўчирар эканмиз. Кўчаларимиз шаҳар марказида жойлашмаган, қолаверса, яқин-ўртада бирор давлат аҳамиятига молик объект йўқ. Ёнғин хавфсизлиги қоидалари ҳам бузилмаган. Шундай экан, нима қилади аҳолини қийнаб? Қурилиш қилишнинг ўзи бўладими!

Майли, ҳудудни кўркам қилиш керак бўлса, ҳамма уйлар фасадини бир хил рангга бўяшга тайёрмиз. Аммо дарвозахоналаримизни ичкарига кўчиришга рози эмасмиз. Туман раҳбарлари аҳоли билан кенгашиб иш қилишса яхши бўлар эди. Ҳарқалай, давлатимиз раҳбари туман раҳбарларига аҳолини норози қилиб, дарвозаларини бузиб ташла деб буйруқ бермагандир...”

(Бу хабар Озодликка 7 февраль куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG