Линклар

Шошилинч хабар
24 феврал 2019, Тошкент вақти: 10:24

CАМАРҚАНД – "Бинойидек ишлаб турган бозор бузилди, савдогарлар қақшади"


CАМАРҚАНД. “Cамарқанддан ёзмоқдамиз. Вилоят ҳокими 16 январь куни “Самарқанд сиёб савдо” унитар корхонасига тегишли эҳтиёт қисмлар бозорига келиб, бу ер бузилиб, ўрнида 4 қаватли гипермаркет қурилишини айтди. Шумхабардан тадбиркорлар ваҳимага тушиб қолдик. Ахир, бу ер яқинда реконструкция қилинган ва жойни 25-30 минг долларга харид қилгандик-да! Кўпчилик дўкон харид қилиш учун каттагина кредит олган.

Айтишларича, янги қуриладиган савдо мажмуасининг бир квадрат метри 10 миллион сўмдан сотилар экан. Бинойидек ишлаб турган бозорни бузиб, гипермаркет қуришдан кўзланган мақсад нима, яна одамларни шилиб, чўнтак қаппайтиришми?!”

(Бу хабар Озодликка 3 февраль куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG