Линклар

Шошилинч хабар
26 сентябр 2018, Тошкент вақти: 20:16

СИРДАРЁ – "Ёғингарчилик пайтлари маҳалламиз нақд ботқоқликка айланади" (ВИДЕО)


ЯНГИЕР. "Сирдарё вилояти Янгиер шаҳри Наврўзобод маҳалласидан мурожаат юбормоқдамиз. Ичимлик суви муаммосидан қийналиб кетдик. Аҳоли сув оладиган иккита краннинг насоси бузилганига анча бўлди. Сувни узоқдан ташиб келтиришга мажбур бўляпмиз. Гоҳида эса “водовоз” машиналардан сув сотиб оламиз. "Маҳаллага обиҳаёт келади, ҳар бир уй сув билан таъминланади", деган гап чиққанида роса хурсанд бўлган эдик. Лекин чучварани хом санаган эканмиз.

Яна бир муаммо. Ёғингарчилик пайтлари маҳалламизни сув босиб, нақд ботқоқликка айланади. Умуман юриб бўлмай қолади. Буни видеода ҳам кўришингиз мумкин. Бунинг устига, канализация ишламайди. Икки қаватли уйларнинг канализациясидан маҳаллага тарқалаётган қўланса ҳидга чидаб бўлмайди.

Шу кунларда қўшни Тожикистон билан чегара очилмоқда. Чегара ҳудудида жойлашган маҳалламиздаги аҳволни тожикистонлик дўстларимиз кўрса, нима дейишар экан? Уят эмасми…

Озодликни Президентимиз ўқиб боради, деб эшитганмиз. Ноумид – шайтон. Ажаб эмас, Шавкат Миромонович бизнинг маҳалладаги вазиятдан ҳам хабар топиб, муаммоларимиз ҳал бўлса..."

(Бу хабар жорий йилнинг 13 март куни чоп этилган)

"Ёғингарчилик пайтлари маҳалламиз нақд ботқоқликка айланади"
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:10 0:00

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG